Latest news

23:30ЕЧЛ. "Реал Мадрид"нинг "Ливерпул"га қарши бошланғич таркиби аниқ  7 23:08ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  7 22:47Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  8 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  43 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  313 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  5 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  14 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  14 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2

"Барселона"га 5 маслаҳат News

"Барселона"га 5 маслаҳат

"Барселона" сўнгги 11 ЛаЛиганинг 8тасида чемпионликка эришди, охирги 4 Кубокнинг эгасига айланди.

Гарчи, таркиб сўнгги йилларда бир неча баробарга яхшиланса-да, жамоа ҳали ҳам ЕЧЛда бош совринга эга чиқмаяпти. "Барселона" кейинги мавсумда ЕЧЛда муваффақиятга эришиши учун нималар қилиши кераклигини тахлил қилиб кўрамиз.

5. КОУТИНЬОНИ СОТИШ КЕРАК

2018 йилнинг январида "Ливерпуль" Коутиньонинг "Барселона"га ўтганини расман тасдиқлаганди. Ўшанда бразилияликнинг трансфер нархи 105 миллион евро деб айтилганди. Солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисобга олганда Коутиньонинг "Барселона"га ўтиши 142 миллионга тушди. Илк мавсум Коутиньо учун оғир ўтди, ЕЧЛ, ЛаЛига, Копа дель Рей каби мусобақаларда у қийналди. Шунингдек, ўйин амалиётида ҳам муаммолар бўлди. Гарчи, илк мавсумида 13 гол урган бўлса ҳам, Коутиньо ўз ўйини билан мухлисларни хавотирга солди.

Бироқ бу мавсумда бразилияликнинг статистикаси пастга қараб шўнғимоқда. У ЛаЛиганинг ушбу мавсумида 5 гол урди ва 2 бора голларга ҳаммуаллифга айланди. Коутиньо ўйин вақтида умуман кўринмайди ва олдинга ўтмаяпти. Шунингдек, тезкор қарши ҳужумларда ва ҳимоявий ўйинда ҳам жамоага ёрдам бермаяпти. Шунингдек, бунда Вальверденинг ҳам айби бор. У Коутиньонинг тўғри ишлата олмаяпти. У ўйинни ярим ҳимоячи сифатида бошлайди ва ўйин якунига қадар йўқ футболчи бўлиб майдонни тарк этади. Агарда ҳимоячилар ортда тўпни эгаллаб олиб, Коутиньога оширишса, бразилиялик кўп бора тўпни йўқотмоқда.

"Ливерпуль"га қарши ўйиндан кейин Испания матбуоти Коутиньонинг ўйинига 0 баҳо қўйгани ҳам бежиз эмас. Коутиньога ўзини кўрсатиши учун етарлича вақт берилмоқда. Бироқ асосий таркибда майдонга тушаётганида у "провал" ўйин намойиш қилмоқда. Ёзда у "Барселона"ни тарк этса, икки томонга ҳам фойдали бўлади.

4. "БАРСЕЛОНА"ГА ЧАП ҚАНОТ ҲИМОЯЧИСИ КЕРАК

Алба 2012 йилда 14 миллион евро эвазига "Валесия"дан "Барселона"га ўтганида камдан кам инсон у дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишига ишонганди. У бу мавсумда барча турнирларда 13 бора голларга ассистентлик қилган бўлса, 3 бора рақиб дарвозасини ишғол қилди. Албанинг ҳимоявий ўйинларида пасайиш кузатилмоқда. У бир ўйинда ўртача 1,1 марта "подкат" орқали тўпларни олиб қўяётган бўлса, 1,6 марта рақибдан тўпни олиб қўймоқда. Шунингдек, 0,8 марта рақиблари ҳужумини бузаётган бўлса, 1,6 марта тўпни олдириб қўймоқда.

Люка Дин "Эвертон"га ўтганидан кейин "Барселона" бир ҳимоячига мухтож бўлиб қолди. Вальверде эса Ла Масия иқтидорлари Хуан Миранда ҳамда Кукурельяларга ишонч билдирди. Энг қизиғи, кейинчалик Кукурелья "Эйбар"га кетди, Миранда эса асосий таркиб учун курашди. Вальверде Албага дам берган ўйинларида эса чап қанотга Семеду ёки Робертони қўйди. Уларга ҳимоядаги тартиблилик ва техник паслар бериш етишмади. Шу орқали "Барселона" Лигадаги 3 ўйинда қаттиқ қийналди.

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Барселона" чап қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолаши кўплаб муаммоларни бартараф этади. Бу жой учун "Барса" "Бетис"нинг Жуниор Фирпо, "Атлетико"дан Фелипе Луис, "Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба ёки "Бенфика"даги Гримальдонинг номзодини кўриб чиқса яхши бўларди.

3. КЕРАК БЎЛМАГАН ФУТБОЛЧИЛАРНИ СОТИШ КЕРАК

ЛаЛига чемпионлари сўнгги йилларда катта трансферларга кўп бора қўл уришмоқда. KPMG нашри хабарига кўра, клуб керак бўлмаган футболчилар учун сўнгги йилларда 500 миллион евродан ортиқ пул сарфлаб юборишди. Бу топ-5 лигалардаги энг юқори ва ёмон кўрсаткичдир.

2018 йилда 148 миллион евро эвазига Коутиньо сотиб олганидан кейин юқоридаги сумма 560 миллион еврони ташкил қилди. Сўнгги йиллардаги энг яхши трансфер сифатида Усмон Дембелени келтириш мумкин.

Бироқ "Барселона"да футболчилар жуда кўп, айниқса "Барселона" савиясидан паст бўлганлари. Уларни сотиш керак. Жейсон Мурильо ҳамда Кевин Принс-Боатенглар клубга керак эмасди, аслида. Томас Вермален ҳамда Рафинья каби "жароҳатсевар"ларни клубда ушлаб ўтиришдан фойда йўқ. Улар барибир етарлича ўйин амалиётига эга бўлмайди. Яспер Силлессен эса аллақачон жамоани тарк этиши керак эди. Денис Суарес эса "Барселона"га қайтган тақдирда бошқа клубга пуллаб юбориш даркор. У "Барса"да ўйнашга нолойиқ.

Шунингдек, Коутиньо... Улар клубдан кетишса, норози бўлишмайди. Юқоридаги футболчиларнинг клубдан кетиши эса "Барселона"га, жамоадаги бошқа футболчиларга кўплаб йўлларни очиб бериши шубхасиз.

2. ВАЛЬВЕРДЕГА ИСТЕЪФО БЕРИШ КЕРАК

Сўнгги икки мавсумда "Барселона" ЕЧЛни шармандаларча тарк этаётгани бош мураббийнинг савиясидан далолат беради.

"Барселона" бу мураббийи ва бу ўйини билан еврооқшомларни давом эттиришга ҳақли эмасди. Вальверде яхши мураббий, яхши йўлбошловчи бўлиши мумкин, аммо каталонияликларни уни ушлаб қолмаслиги керак. У жамоа бошқарувида қолса, жамоа ЕЧЛ 2019/20дан ҳам шармандаларча чиқиб кетиши ҳеч гап эмас.

Албатта, барча мураббийларнинг ўз услуби бор. Бироқ у Пеп давридаги қонни чиқариб юборди ва ўз йўллари билан бориб, ЛаЛига ҳамда Испания Кубоги совринини қўлга киритишга эришди. У жамоага чидамлиликни олиб киргани рост. Бироқ Эрнестонинг услуби "Барселона"га тўғри келмагани ўзига ҳам тушунарли бўлиб турибди, жамоа бундай қўрқоқона услубда ўйнашга тарихи йўл қўймайди. "Барселона" Гвардиола, Кройфф даврида қандай совринларга эга чиққанини эсланг. Шунинг ўзи кифоя.

Эрнестога истеъфо бериб, клубни бошқа йўлдан олиб кетиш - ривожланишнинг энг осон йўли. Шу орқали "Барселона" трансферлар ойнасида ўзига керакли бўлган футболчиларни сотиб олади. Янги мураббий эса аниқки, жамоадаги кераксиз футболчиларни сотиб юборади.

1. ЖАМОАГА ВИНГЕР КЕРАК

2017 йилда Неймар ПСЖга ўтганидан сўнг, "Барселона" унга ўхшаган, кўплаб голлар ура оладиган футболчи излади. Бу бўш жойга "кўк-анорранглилар" 120 миллион евро эвазига Дортмунддан Усмон Дембелени олиб келди. Бироқ 4 ой давомида жароҳатлар гирдобида қолиб кетган ёш иқтидор туфайли Вальверде чап қанот вингерлигига ҳимоячиларнинг масъул қилиб қўйди.

Узоқ муддатли жароҳатдан сўнг Дембеле гоҳ асосий таркибда, баъзан захирадан ўйинга қўшилди. Бироқ у ўйнаган ўйинларида фаоллиги билан ажралиб турди. Албатта, мураббий бу трансферда адашмади. Бироқ асосий таркибда у билан жой талашаётган Коутиньога кўпроқ ишонч билдирилаётгани кўп нарсани ойдинлаштирмоқда.

"Барселона"га яхши вингер керак. Юлиан Брандт, Хадсон-Одои каби футболчилар ҳозирда "Барселона"га лойиқдек кўринмоқда. Бироқ Коутиньо муаммосини ушбу ёздаёқ ҳал қилиш, темирни қизиғида босиш керак.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика