"Барселона" собиқ президенти оқланди
24 apr 2019 18:13
News
"Барселона" собиқ президенти оқланди
Испания олий суди пул ювишда айбланган "Барселона" собиқ президенти Сандро Росел айбсиз эканлигини эълон қилди.
Исбот йўқлиги туфайли 55 ёшли каталониялик ва яна 5 кишидан айбловлар олиб ташланди.
Росель 2017 йилнинг май ойида ҳибсга олинган эди. У 643 кундан сўнг, 2019 йилнинг февралида озодликка чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Росель Бразилия терма жамоаси имиж ҳуқуқларини сотиш ва бразилияликлар ўртоқлик ўйинларини пуллашдан ноқонуний равишда 15 млн. евро ишлаб олганликда айбланган эди.
Сандро Росель 2010-2014 йилларда "Барселона" президенти сифатида ишлаган.
Link :
Source : Diario Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments