Latest news

22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  1 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  12 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  16 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  17 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  33 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  15 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  8

Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда" News

Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бухороликлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало барчани янги мавсум старти билан табриклайман. Дастлабки учрашувни ютиб олдик ва бу билан ўз мухлисларимизни табриклайман. Уйда тўп тепдик ва мухлислар бизни яхши қўллаб туришди. Биринчи таймда устунлик жамоамиз томонида бўлди ва гол ҳам уриб олдик. Аммо иккинчи бўлимдаги устунлик рақиб томонга ўтди, шундан сўнг ўйинимиз қовушмади. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор, биринчи ўйинда бу каби ҳолат кузатилади. Биз ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик, чунки мақсадимиз биринчи ўйинни ютиб олиш эди. Йигитларга раҳмат, ҳамма ўйинга ўзини бахш этди, энди кейинги учрашувга ҳозирлик кўрамиз.

- Янги мавсум олдидан ўзингиз хоҳлаган барча футболчиларни жамоага таклиф эта олдингизми?

- Вазият шундай бўлдики, бизда қишки таътил қисқа бўлди. Ўтган йил декабрнинг ярмида мавсумни тугатдик, плей-офф ўйинларида ўйнадик. Ўша пайтдаёқ бу мавсум учун режа тузишни бошлаб юборгандик. Селекция ишлари умуман тўхтамади, ўзимиз хоҳлаган таркибни туза олдик. Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда.

- Ёшларга кўпроқ имконият берганингиз бугунги баҳсда кўринди. Легионерлар эса захирада қолишди. Улар ҳали жамоага тўлиқ қўшилиб кетмадими?

- Биз машғулотлардан келиб чиқиб таркиб тузамиз. Ўйинчиларни маҳаллий ва хорижликка ажратмаймиз. Ким тайёр бўлса, асосий таркибда шу тушади. Тўғри, Европа давлатларидан келган футболчилар мослашув жараёнини бошдан кечиради. Бу одатий ҳол. Уларга ҳали вақт керак. Бугун эса шу таркибдан фойдаланишга қарор қилдик. Айтиб ўтганимдек, олдинда ўйинлар кўп ва ҳаммага ўзини кўрсатиш учун вақт бўлади.

Rating: +3   

Comments

+1   
28 feb 05:10:53
BXZ BXZ
Reply to comment by 1994 Nurafshon
Галаба муборак Бухоро
Галаба билан табриклайман у́йинни бизда ку́рсатмади Бухоро яхши у́йнадими .
+1   
27 feb 21:56:00
Ихтиёр
Хомяков молатси бугун жуда яхши уйнадизлар кукон таркиби жуда кучли экан
+1   
27 feb 21:55:12
Улугбек Рахимов
Галаба Билан табриклаймиз доим Бухоро Халки сизлар Билан
   
28 feb 07:03:20
1994 Nurafshon
Reply to comment by BXZ BXZ
Галаба билан табриклайман у́йинни бизда ку́рсатмади Бухоро яхши у́йнадими .
Ака яхшимисиз тугриси Бухоро еш футболчиларини уйини манга екди чунки Бухоро биринчи булимни бошларида туп киритган булсада хечкандай химояга етиб олмади яни Улугбек давридагидек кейин ракибимиз таркибига савияли уйинчилар жуда куп єди манга еккани футболчиларимиз 90 минут уйнаб чарчаб колмади ишонч билан уйинни охиригача уйнади ва хакли галаба козонди учрашув хакамига келсак Шавкат Насибулаев хар доимгидек Бухорога карши харакат килди
   
27 feb 23:08:45
1994 Nurafshon
Галаба муборак Бухоро
   
27 feb 22:01:59
Жалоладдин Мухаммадович✈
Бухоро жамосига хомий топилдим
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика