Latest news

00:20ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 6:2 (матнли трансляция)  257 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  0 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  0 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  2 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  19 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  10 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  65 20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  18 20:22Гвардиола: "Ман Сити" "Реал"дек бўлишини хоҳлайман!"  16

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик" News

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"

Элит ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Ҳилол" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Бунда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Симоне Инзаги ва учрашувнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган Маркос Леонардо иштирок этди.

 

Бош мураббийга савол:

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун жуда чиройли ўйин ўтказдик. Учрашув ҳарорати анча баланд бўлди. Ғалаба учун футболчиларимга раҳмат айтаман. Гарчи икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик. Кўп вазиятлар яратдик. Рақиб жамоада ҳам имкониятлар бўлди ва иккита гол уришди. Ғалаба қозонганимиз футболчиларимизнинг жисмоний ва руҳий ҳолати яхши эканини англатади.


Маркос Леонардо: - Биз яхши ўйин ўтказдик. Ғалаба жуда зарур эди, чунки бу мусобақада ҳар бир жамоа билан бир мартадан ўйнаймиз. Энди навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.


- Бугун "Ал Ҳилол" ўз кучини тўлиқ намойиш эта олдими?

- Биз ҳар доим яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Хоҳ уйда ёки сафарда ўйнайлик, доим ўз кучимизни кўрсатишга интиламиз. Бугун ҳам тўп назорати кўпроқ жамоамиз томонида бўлди, бу эса яхши ҳаракат қилганимизни англатади.


Бош мураббийга савол:

- "Насаф"нинг ўйин услубини Европанинг қайси жамоасига ўхшатдингиз?

- Европада қайси клуб "Насаф"га ўхшаш ўйин намойиш этишини билмайман. Лекин "Насаф" яхши шаклланган жамоа экан ҳамда кучли мураббий бошқаряпти деб айта оламан. "Насаф"нинг сафарда "Ал Аҳли"га қарши ўйинини кўргандик, менда илиқ таассурот қолдирган.


- Жамоангиз бугунги ўйинда иккита гол ўтказди. Бунга нима таъсир кўрсатди? Майдон ҳолати ҳам сабаб бўлдими?

- Айтиб ўтганимдек, иккита гол ўтказган бўлишимизга қарамай ўйинни яхши ўтказдик. Тўп назорати асосан биз томонда бўлди. Рақибнинг биринчи голи жуда ажойиб чиқди, иккинчи гол эса ўз хатоимиз туфайли юзага келди. Кетма-кет ўйинларда майдонга тушяпмиз, охирги 7та ўйиннинг бештасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнадик. Ҳали ишлайдиган жиҳатларимиз кўп.


- "Насаф" таркибидаги қайси футболчиларнинг ҳаракати сизга маъқул келди?

- Кўп ўйинчилар яхши ҳаракат қилишди. Айниқса дарвозабон ўзини кўрсатди. Жиддада кечган учрашувда "Насаф"нинг 6-рақамли футболчиси (Муродбек Раҳматов) жуда яхши ўйин кўрсатганди, лекин нима учундир бугун кўринмади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика