Latest news

23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  0 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" – "Атлетик". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  13 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  6 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  95 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4

Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз” News

Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”

Ўтган мавсумда Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолган “Хоразм” жамоаси Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Жамоа ҳимоячиси Аббос Отахонов машғулот жараёнлари ҳамда янги мавсум олдидан қўйилаётган мақсадлар ҳақида фикр билдирди.

— Тайёргарлик жараёнлари қандай кетмоқда?

— 4 январь санасида йиғинни бошладик. Кун давомида икки маҳал машғулот ўтказяпмиз. Мавсумга тайёргарликни яхши бошлаб олдик. Таркибимиз ҳам янада тўлиқлашади. Ҳозирча асосий эътибор жисмоний ҳолатни тиклашга қаратилган.

— Ўтган мавсум билан солиштирганда, бу йилдан кутилмаларингиз қандай? Жаҳон чемпионати сабаб тақвим ҳам ўзгариши мумкин…

— Мураббийлар бу омилни ҳисобга олган ҳолда тайёргарлик кўришмоқда. Ўтган йилги натижадан яхшироқ кўрсаткичларга эришишга ҳаракат қиламиз.

— Раҳбарият ва мураббийлар жамоа олдига қандай мақсад қўйган?

— Йиғинни эндигина бошладик, бу борада ҳали катта йиғилиш бўлгани йўқ. Аммо жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилмоқда. Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз.



Rating: +2   

Comments

   
06 jan 16:21:07
Akbar Umarov
Xorazam 2026 yildaham faqatgina Super Ligada qolish uchun kurashsa kerak. Tarkib hamniqadar
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика