Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
07 jan 20:55
News
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
U-23 Осиё Кубоги
Гуруҳ босқичи. 1-тур
Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 3:2 (ТУГАДИ)
Ар-Риёд. "Шаҳзода Файсал Бин Фаҳд" стадиони
Ҳакамлар: Туан Моҳ Ясин (Малайзия), Муҳаммад Шафиқ Саид (Малайзия), Бангбанг Сиамсудар (Индонезия), Ториқ Мунир Алкатири (Индонезия)
ВАР: Сивакорн Пу-удом (Таиланд)
АВАР: Муҳаммад Обайд Ҳадим (БАА)
Гол: Амирбек Саидов (Саидумар Саиднуруллаев) 24, (1:0), Равшан Хайруллаев 50 (2:0), Сардор Баҳромов 58 (3:0), Леонардо Шаҳин 65, 90+5 (3:2)
Ўзбекистон: 21. Самандар Муратбаев, 2. Саидҳон Ҳамидов, 4. Ғиёсжон Ризакулов, 6. Равшан Хайруллаев ( 10. Рустамбек Фомин,90+6), 7. Сардорбек Баҳромов ( 3. Дилшод Муртазаев,86), 9. Саидумархон Саиднуруллаев, 11. Асилбек Жумаев, 16. Беҳрузжон Каримов (19. Муҳаммад-Бобур Каримов, 74), 17. Амирбек Саидов (23. Абдуғафур Ҳайдаров,74) 20. Дилшод Абдуллаев, 22. Нурлан Ибраимов (14. Азизбек Тўлқинбеков,86)
Захира: 1. Максим Муркаев, 12. Умар Рустамов, 5. Озодбек Эргашов, 8. Муҳаммедали Реимов, 13. Ислом Анваров, 15. Мейирбек Режабалиев, 18. Шохжаҳон Ёрқинбоев,
Ливан U-23: 23. Антони Масри, 3. Жад Виктор Смаира, 4. Ҳасан Фарҳат, 5. Муҳаммад Сафван, 6. Муҳаммад Гамлуч (14. Хассан Фоуани, 61), 7. Маҳмуд Збиб (18. Даниел Истамбули,74), 8. Али Эл Фадл (17. Шади Жоуни,83), 11. Али Касас, 16. Ходир Хаддур (2. Али Алрида Исмаил, 61), 19. Леонардо Шаҳин, 20. Нур Ауде (10. Муҳаммад Садек,61)
Захира: 1. Шареф Азаки, 9. Ҳассан Базз, 12. Юсуф Эл Ҳажи, 13. Хосеин Реда, 15. Ибраҳим Чами, 21. Моҳаммад Боу Салеҳ, 22. Заҳер Ал Амин.
Огоҳлантириш: Маҳмуд Збиб (Ливан) 39, Али Касас (Ливан) 79, Жад Смаира (Ливан) 85, Муҳаммад-Бобур Каримов (Ўзбекистон) 90+3.
90+6.Учрашув якунланди.
90+5. ГОЛ. Ливан стандарт вазиятдан унумли фойдаланиб гол урди. Жуда эрта хотиржамликка берилиб юбордик ва жазоландик.
90+3. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муҳаммад-Бобур Каримов, Ўзбекистон.
90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
86. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Нурлан Ибраимов ўрнига Азизбек Тўлқинбеков, Сардор Баҳромов ўрнига Дилшод Муртозаев тушди.
85. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жад Смаира, Ливан
81. ЗАРБАА. Нурлан Ибраимовнинг зарбаси ноаниқ.
79. ОГОҲЛАНТИРИШ. Али Касас, Ливан
74. ЎЗГАРИШ. Ливан, Збиб ўрнига Истамбули тушди, Беҳруз Каримов ўрнига Муҳаммад-Бобур Каримов, Амирбек Саидов ўрнига Абдуғафур Ҳайдаров тушди.
70. Ибраимовнинг зарбаси ноаниқ.
65. ГОЛ. Ливан дарвозамизни ишғол қилди. Леонардо Шаҳин гол муаллифи. Қанотдан етказиб берилган узатмани Шахин голга айлантирди.
61. Гол инобатга олинди. Бошқача бўлмайдиямда.
59. ВАР голни текширмоқда.
58. ГОООООООООООООЛ. САРДОР БАҲРОМОООВ жарима майдончаси ичида рақибдан қайтган тўпни қабул қилиб олиб аниқ зарба йўллади.
56. Бурчакдан узатмасидан сўнг Амирбек Саидовда қулай имконият юзага келганди. Яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.
50. ГООООООООООООООООЛ! РАВШАН ХАЙРУЛЛАЕВ гол урди!
46. Иккинчи тайм бошланди
45+2. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:0. Танаффус
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43. Ўйин темпи пасайди.
39. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ливан ОТЖ сардори Збибга сариқ карточка кўрсатилди.
37. ЗАРБАА. Саидов жарима майдончаси ичида ноаниқ зарба йўллади. Унда яхши имконият юзага келганди.
32. Саидовнинг зарбасини рақиб кипери ушлаб олди.
28. Гуруҳимиздаги илк ўйинда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади. Онлайн жадвалда биринчи ўриндамиз.
24. ГОООООООООООООООЛ. Учрашувда ҳисобни очдик. Саидумар Саиднуруллаевнинг зарбасидан сўнг ливанлик посбон тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Амирбек Саидов дарвозага йўллади. Илк голни уриб олдик.
18. УУХ . Рақибга кучли прессинг қилдик, дарвозабоннинг хатосидан сўнг Жумаев бўш дарвозага ноаниқ зарба йўллади.
16. Бурчак зарбасини ижро этдик. Жарима майдончаси ичида аниқлик етишмади.
11. Вакилларимиз ижросида чиройли комбинация кўрдик. Якун етишмади. Секин-аста ўйин назоратини қўлга оляпмиз.
7. Ливан бурчак зарбасини амалга оширди. Узатма ноаниқ чиқди.
5. Сардор Баҳромов рақибига қарши қўпол ўйнади. Ҳакам футболчимизни аяди ва оғзаки огоҳлантирди.
- Ўйинга старт берилди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Икки давлат мадҳиялари янгради.
- Учрашув бошланишига барча нарса шай.
Similar news
championat.asia
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Comments
Ўйин 0, хақиқий хайдарянни қўрқоқлик эффекти сингдирилибди жамоамизга. Салбий натижа бўлаётгандаям 80-85-минутдан кейин ўйинчи алмаштириб бошлайди доим.
Ким нима деса десин амал қилиш муддати тугаган хайдаровни.