Latest news

00:55Испания Суперкубоги. "Барселона" биринчи бўлимнинг ўзида "Атлетик"ни янчиб ташлади  26 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  2 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  20 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  3 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири" News

"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"

"Хоразм"да нима гаплар?

Янги мавсумда “Хоразм” жамоасида Сергей Токов иш бошлади. Жамоа Александр Ежов ва Сергей Токов мураббийлигида Тошкентда тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда. Ўтказилаётган йиғин ҳамда мавсум олдидан қўйилган мақсадлар ҳақида жамоа мураббийи Сергей Токов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Йиғинларни бошладик. Секин-аста иш жараёнига киришмоқдамиз. Селекция ишлари ҳам давом этяпти. Умуман олганда, барчаси режа асосида кетмоқда", — дейди Сергей Токов.

— Таркибга яна кимлар қўшилиши мумкин?

— Жамоа, албатта, энг яхши футболчилар билан шартнома имзолашни истайди. Буни вақт кўрсатади. Кимларни қўшиб оламиз ёки олмаймиз — изланишлар давом этмоқда. Айрим позицияларга легионер футболчилар ҳам кўриб чиқилмоқда. Маҳаллий йигитлар орасидан бизга кераклиларини аниқлаб олдик. “Сурхон”дан Нодир Абдухолиқов ва Суннатилла Ҳамиджоновни яхши биламан. Айтганимдек, легионерлар бўйича музокаралар кетяпти.

— Раҳбарият олдингизга қандай вазифалар қўйган?

— Мақсадларимиз доим улкан. Ўз майдонимизда мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз. Шу билан бирга, жамоа таркибини ёшартиришга ҳам эътибор қаратамиз. Хоразмлик ва бошқа ҳудудлардан бўлган ёш футболчиларни кўриб чиқамиз. Бу ўзимга ҳам ёқади. Клуб раҳбариятининг мақсадларидан бири ҳам шу.

— Жаҳон чемпионати билан боғлиқ зич тақвим мураббийлар учун қанчалик қийинчилик туғдиради? Апрель ойида олти тур ўтказилиб, кейин катта танаффус юзага келади…

— Ишни тақвимга мос равишда тузишга тўғри келади. Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири. Бу катта муаммо туғдирмаслиги керак. Бу борада тажриба бор. “Сурхон”да ишлаган пайтимда ҳам шунга ўхшаш вазият бўлган. Жаҳон чемпионатининг аҳамиятини яхши тушунамиз. Биз, мураббийлар, жамоани тайёрлашда ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетишни билишимиз керак.


Rating: +2   

Comments

+1   
06 jan 21:39:39
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by Фарход
Сергей Токов анчадан бери куринмаётган эди. Зур аклли тренер , негадир бош мурабийликга чакиришмайди, ( булганда хам , асосан куткарувчи сифатида бош мураббий булган )
Анчадан бери эмас менимча 1 йил ишламад
+1   
06 jan 19:58:51
Фарход
Сергей Токов анчадан бери куринмаётган эди. Зур аклли тренер , негадир бош мурабийликга чакиришмайди, ( булганда хам , асосан куткарувчи сифатида бош мураббий булган )
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика