"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди
06 jan 12:25
News
"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди
Суннатуллоҳ Ҳамиджонов келаси мавсумни пулли ижара асосида "Хоразм" жамоасида ўтказади.
Бу ҳақда термизликлар матбуот хизмати маълумот тақдим этди.
"Сурхон" таркибидаги юқори рақобат сабаб мураббийлар штаби Ҳамиджоновга ўйин амалиётини кўпроқ олиш имкониятини бериш ҳақида қарор қабул қилди. Шу муносабат билан Суннатуллоҳ Ҳамиджоновни “Хоразм” клубига пулли ижара асосида бериш бўйича келишувга эришилди", – дейилади хабарда.
2025 йил мавсумининг биринчи ярмида Ҳамиджонов "Сурхон" сафида 14 расмий учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифи бўлди. Иккинчи давра бошида эса у "Андижон" клубига ижарага берилди ва у ерда ОЧЛ 2 учрашувларида иштирок этди.
Link :
Source : "Сурхон" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments