Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади
07 jan 18:59
News
Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади
Муросасиз кечган ўйинда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.
Ли Мин Сунг бошчилигидаги кореяликлар учрашув давомида тўп назоратига эгалик қилишган бўлса-да, Эроннинг мустаҳкам ҳимоясини ёриб ўтишнинг уддасидан чиқа олишмади. Эронликлар эса асосан қарши ҳужумда хавф солишга ҳаракат қилишди, бироқ якуний зарбалар аниқлиги панд берди.
U-23 Осиё Кубоги. "C" гуруҳи, 1-тур
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ U-23 — ЭРОН U-23 0:0
7 январь. Риёд. "Ал-Шабаб" стадиони.
Жанубий Корея U-23: Мун Хён Хо, Чой Сок Хён, Чой Ву Жин, Канг Мин Жун, Ли Хён Ёнг, Ким Жи Су, Хванг До Юн, Жонг Же Санг, Пак Сонг Хо, Жонг Жи Хун, Ли Сонг Вон.
Эрон U-23: Халифе, Моамелегари, Восуғифард, Маҳдави, Раззағиния, Ири, Заруни, Жафари, Садеғи, Ҳабиби, Аҳмади.
Маълумот учун, ушбу гуруҳдан Ўзбекистон ва Ливан Олимпия терма жамоалари ҳам жой олган. Корея ва Эрон ўртасидаги дуранг вакилларимиз учун турнир жадвалида яхши имконият тақдим этади.
Энди Жанубий Корея 2-турда Ливан билан куч синашса, Эрон терма жамоаси Равшан Ҳайдаров шогирдларига қарши майдонга тушади.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments