Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"
07 jan 23:19
News
Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"
"Атлетико"дан 2:5 ҳисобида мағлуб бўлганимиздан кўп хулоса чиқардик. Реванш оламиз.
Эртага мағлуб бўлсак, Хаби Алонсо истеъфога чиқдими? Бу бизга боғлиқ эмас. Мен фақат ўзимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, биз Хаби Алонсо биланмиз. Барчамиз унинг ортидамиз.
Вини ажойиб ўйинчи. 17 та ўйинда 0 та гол? Бу вазиятни тўлиқ очиб бера олмайди. У ҳар доим ўйинни қуради, ассист беради ва хавф яратади. Биз унга ёрдам беришимиз керак.Олдинги мавсумдан кўра кам гол ураётганим бор гап. Бошида мен жарима майдонига яқин ўйнардим. Ҳозир, Килиан келганидан кейин мен ортроқда ўйнаяпман.
Хаби Алонсо доимгидек позитив. Олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман: биз Хаби Алонсо биланмиз.
"Реал"га кўпроқ инглиз футболчилар келишини сўраганманми? Бўлмаган гап. Бирор ўйинчида бунақа ҳуқуқ бўлмаса керак.
Нодирхўжа Юлдашев, Жидда шаҳридан эксклюзив

Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments