UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  1 21:57Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  3 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  13 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  16 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4

Зоҳиржон Акрамхонов ОФК кубоги-2021 баҳсларида ишлайди Янгиликлар

Зоҳиржон Акрамхонов ОФК кубоги-2021 баҳсларида ишлайди

Жорий йилнинг май-июнь ойларида қитъамизнинг клублар миқиёсидаги нуфуз бўйича Осиё Чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турувчи ОФК кубоги-2021 баҳсларининг гуруҳ босқич учрашувлари ўтказилади.

Мусобақанинг “F” гуруҳи беллашувларига Тожикистоннинг Душанбе шаҳри мезбонлик қилади. ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов 14-20 май оралиғида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақанинг ташкилий жиҳатларига масъул ОФК делегацияси таркибига киритилди.

Ҳамюртимиз мусобақа доирасидан ўрин олган учрашувлар ва бошқа масалаларнинг яхши савияда ташкил этилиши, хусусан медиа, маркетинг, тижорий тадбирлар ОФК талабларига мувофиқ ўтиши бўйича иш олиб боради.

Таъкидлаб ўтамиз, ОФК кубоги-2021 “F” гуруҳидан Қаршининг “Насаф” жамоаси ҳам ўрин эгаллаган. Мамлакатимиз вице-чемпиони гуруҳда Туркманистоннинг “Олтин аср”, Тожикистоннинг “Хўжанд” ҳамда Қирғизистоннинг “Олой” клубларига қарши баҳс олиб боради. Якунда гуруҳда 1-ўринни қайд этадиган жамоа ҳудудий финал босқичида яна бир Марказий Осиё жамоаларидан ташкил топган “E” гуруҳи ғолибига қарши баҳс юритади. Ҳудудий финал босқичи август ойида ўтказилса, унинг ғолиби кейинроқ сентябрда ОФК кубоги-2021нинг ҳудудлараро ярим финалида қатнашиш имконига эга бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика