Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?
30 июн 12:34
Янгиликлар
Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси таркибида охирги учрашувларда бир қатор йўқотишлар юз бермоқда.
Жамоанинг сербиялик футболчиси Зоран Марушич охирги 2 та учрашувда майдонга тушгани йўқ. Футболчи бунинг сабабини қуйидагича изоҳлади.
"Ўйнамаётганимга келсак, жароҳат орттириб олдим. Насиб қилса, "Динамо" билан ўйинга тайёр бўлишга ҳаракат қилмоқдаман. Самарқандда ўйнашим мумкин. Ички муҳит яхши. Ортиқча саволлар бўлиши мумкин эмас. Бизнинг олдимизга қўйган мақсадимиз бор. Буни уддасидан чиқишимиз талаб этилади",- дейди Марушич.
Форвард жорий мавсум Суперлигада 11 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол урди. "Нефтчи" чемпионатнинг 7-тур қолдирилган учрашувини 2 июль куни "Динамо"га қарши сафарда ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар