Зоҳир Қўзибоев Миллий терма жамоага жалб этилди

"Машъал" клуби ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев Ўзбекистон Миллий терма жамоаси йиғинига жалб этилди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз 8 июнь куни Тошкентда йиғин бошлайди. Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ва Шимолий Кореяда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаши учун 1-тур ўйинига футболчимиз чақирилди.

Эслатиб ўтамиз, Қўзибоев учун бу йиғин Миллий термадаги иккинчи йиғин ҳисобланади. Зоҳир биринчи йиғинда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушган ва гол муаллифига айланган эди.

Манба: fcmashal.uz