

Жамоа ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов тайёргарлик тўғрисида фикр билдирди.
"Биринчи давранинг илк турларида бизга бироз омад етишмаганди. Кейинчалик аста – секинлик билан очколар жамғаришга эришдик. Биринчи давра ёмон ўтди дея олмайман. Барча рақибларимиз кучли, тажрибали футболчиларга эга.
Иккинчи даврага тайёргарлик анча қизғин тарзда ўтмоқда. Машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратилмоқда. Иккинчи давранинг илк турида “Бухоро” жамоасини қабул қиламиз. Шунинг учун ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Чемпионатда олдимизга олтинчи поғонадан тушиб кетмаслик вазифаси қўйилган”, - дейди “Олмалиқ” футболчиси Зоҳир Пиримов.



