Зики: "Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Ўзбекистон маданияти ва таомларидан завқланяпман"
20 сен 2024 10:51
Янгиликлар
Зики: "Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Ўзбекистон маданияти ва таомларидан завқланяпман"
- Тожикистонга қарши ўйин ҳақида фикрингизни билдирсангиз.
- Ўйлашимча, жуда қийин рақибга қарши яхши ўйин ўтказдик. Учрашувдан аввал Тожикистоннинг фақат ғалаба қозониш истагида майдонга тушишини билардик. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солдик.
- Рақиб жамоанинг деярли барча футзалчисини алдаб ўтиб, чиройли гол урдингиз. Бу қандай содир бўлди?
- Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Жамоангиз ўйинда ғалаба қозониш учун катта мотивацияга эга бўлганда, индивидуал хусусиятлар ўз-ўзидан пайдо бўлади ва чиройли голлар урилади. Мен урган гол ҳам шу тариқа юзага келди.
- Турнирда қайси жамоаларни фаворит деб ҳисоблайсиз?
- Мен яққол фаворитни кўрмаяпман, барча жамоа ғалаба қозониш илинжида майдонга тушмоқда.
- Турнир ташкилотчилиги ва Ўзбекистон ҳақида фикрингизни билдирсангиз.
- Ўзбекистон жуда гўзал мамлакат, бу ернинг маданияти билан танишиб, таомларидан баҳраманд бўлаётганимдан завқ оляпман. Умуман олганда, бу ерга ташриф буюрганимдан хурсандман.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар