Зидан замонавий футболни ўз даври билан солиштирди
14 июл 2023 17:07
Янгиликлар
Зидан замонавий футболни ўз даври билан солиштирди
Зинедин Зидан замонавий футболда жисмоний ҳолат ўта муҳимлигини таъкидлади.
"Менга кўплаб футболчиларнинг ўйини ёқади, лекин ҳозирда мени кўпроқ ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича қўйилаётган талаб даражаси ҳайратга солмоқда.
Ҳар уч кунда учрашув ўтказиш — бу менинг давримдагидан фарқ қилади. У пайтлар агар сиз жисмоний жиҳатдан муаммога дуч келсангиз, техника ҳисобига чиқиб кетишингиз мумкин эди. Бироқ ҳозирги вазият тубдан фарқ қилади.
Сиз жисмонан жуда яхши ҳолатда бўлишингиз керак, сиз энг яхши атлет бўлишингиз талаб қилинади. Сизга ҳам жисмоний куч, ҳам техника керак бўлади".
Фикрлар