UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  8 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  16 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  33 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  15 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  8 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0

Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўйнайди-ми?! Янгиликлар

Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўйнайди-ми?!

Мбаппенинг укаси терма жамоасини алиштириши мумкин.

У Жазоир терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Мамлакат футбол федерацияси яхши ишламоқда.

"Реал Мадрид" юлдузи Килиан Мбаппенинг 18 ёшли укаси Этан Жазоир терма жамоаси сафига бориб қўшилиши мумкин. Аввалроқ, француз футболи афсонасининг ўғли — Лука Зидан шундай йўл тутганди.

Жазоир Мбаппени ўз таркибида кўрмоқда. Бироқ Этанга бу керакми?

"Foot Mercato"нинг хабарига кўра, Жазоир футбол федерацияси "Лилль" ярим ҳимоячиси Этан Мбаппени таркибига жалб этиш борасида иш олиб бормоқда. 18 ёшли футболчи онаси Файза Ламари аждодлари орқали Жазоир миллий терма жамоасига жалб этилиш ҳуқуқига эга. 

Бошқа томондан спортчининг ўзи — "Марсель" футбол мактабидан чиққан ва француз футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Бундан ташқари у Франция U-19 терма жамоаси сафига жалб этилган. Таъкидланишича, унинг келажаги борасида якуний қарор қабул қилинмаган, Этаннинг ўзи бу борада қандай фикрда эканлиги номаълум.

Зидан кутмоқда

Жазоир терма жамоаси биринчи бор машҳур футболчиларнинг яқин қариндошларини таркибига чорлаётгани йўқ. У ерда афсонавий Зинедин Зиданнинг ўғли, 27 ёшли "Гранада" дарвозабони Лука ўйнамоқда. У сентябрь ойида расман спортдаги фуқаролигини алиштирди, октябр ойида эса терма жамоага таклиф олди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Лука вақтида Франция термаси сафида U-17 Жаҳон чемпионатида қатнашган.

 

"Бу ерда, Жазоирда, эканлигимдан хурсандман, бу менинг биринчи чақирувим — ва қандайдир ғурур туйғусини ҳис қиляпман. Биз жаҳон чемпионати саралашининг кейинги учрашувида ғолиб бўлмоқчимиз, бу муҳим баҳс. Одамлар бизни қўллаб-қувватлашларига ишонамиз", — дея Лука сўзларидан иқтибос келтирганди "RMC Sport".


Бош мураббий Владимир Петкович ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги сўнгги баҳсда Уганда қарши кичик Зиданга асосий таркибдан жой берди. Голкипер ўйинни тўлиқ ўтказди, учрашув аввалида гол ўтказиб юборган бўлсада, якунда жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучишига муносиб ҳисса қўшди. Жадвалдаги вазият нуқтаи назаридан баҳс ҳеч нимани ўзгартирмасди — аввалроқ Жазоир Сомалини йирик (3:0) ҳисобда ютиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритиб улгурганди.

Луканинг отасининг халқаро фаолияти ютуқларга бойроқ бўлганди. У узоқ йиллар давомида Франция шарафини ҳимоя қилган ва ЖЧ-1998 ҳамда Евро-2000да ғолиб бўлишни уддалаган.

Жазоирлик мухлисларнинг эса Лукадан умиди катта. Шу ўринда Этан Мбаппедан ҳам. Агарда "Лилль" ярим ҳимоячиси таклифни қабул қилса, "саҳро тулкилари" таркиби чиндан сезиларли равишда кучайиб олади. Ахир яна қайси жамоа таркибида ҳам Зидан, ҳам Мбаппе борлиги билан мақтана олади?

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика