Зидан яқин инсонидан айрилди ва "Реал" машғулотни бир дақиқалик сукут билан бошлади
13 июл 2019, 21:25
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг акаси Фарид Зидан вафот этди.
Бу ҳақда "Реал Мадрид" клуби расмий сайти хабар берди. Шу боис, мадридликларнинг бугунги машғулот жараёни 1 дақиқалик сукут билан бошлангани маълум бўлди. Аввалроқ, Зидан оилавий муаммо сабаб "қироллик клуби" қароргоҳини тарк этганди.