Зидан Хамеснинг ўйинидан ва Моратанинг ишлашидан мамнун
15 сен 2016 14:07
Янгиликлар
Зидан Хамеснинг ўйинидан ва Моратанинг ишлашидан мамнун
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Спортинг"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тур ўйинида Альваро Мората ва Хамес Родригеснинг ўйинидан кўнгли тўлганини айтди.
Бу икки футболчи захирадан майдонга тушиб, ўз жамоасига иродали ғалаба тақдим этишди.
"Хамес айни дамда асосий таркиб футболчиси эмас, аммо у майдонга бошланғич таркибда чиқиши мумкин эди. Мен футболчини ҳар кунлик меҳнати бўйича баҳолайман. Хамес ўз вазифаларини яхши уддалаяпти ва унинг ўйинидан кўнглим тўқ. Моратага келадиган бўлсак, ҳужумчидан доимо голлар сўрайсан, аммо унинг меҳнатидан мамнунман. Бугун Мората ҳал қилувчи ролни ўйнади, эртага бу вазифани Бензема бажаради, кейин яна бошқа футболчи" - дейди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар