Зидан Роналдуга жарима зарбалари бўйича дарс ўтди
20 янв 2016 10:22
Янгиликлар
Зидан Роналдуга жарима зарбалари бўйича дарс ўтди
"Реал"нинг машғулот жараёнида жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ва ҳужумчи Криштиану Роналду иштирокида қизиқ воқеа юз берди.
Зидан машғулот пайтида Роналдуга жарима зарбалари бўйича беллашишни таклиф қилди. Мураббий шогирдига қарата хазил тариқасида шундай деди: "Қара ва ўрган".
Зидан ўзи тепган жарима зарбаларининг барчасини муваффақиятли амалга оширди, аммо Роналду ўнтадан иккита зарбани голга айлантира олди. Машғулот охирида португалиялик Зиданга миннатдорчилик билдирди ва унинг зарбаларидан ҳайратланганини тан олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар