Зидан: "Роналду гол урмаётгани мени ҳавотирга солмаяпти"
22 сен 2016 10:51
Янгиликлар
Зидан: "Роналду гол урмаётгани мени ҳавотирга солмаяпти"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, Криштиану Роналдунинг ҳозирги жисмоний ҳолати уни ҳавотирга солмаяпти.
Мураббий бу сўзларни "Вильярреал"га қарши Испания чемпионатининг 5-тур баҳсидан (1:1) сўнг айтди.
"Роналдунинг ҳолати мени ҳавотирлантирмаяпти. У биз учун жуда муҳим футболчи. Роналду гол урмаётганидан ташвишланмаяпман. Криштиану аста-секин оптимал ҳолатга келишини хоҳлайман" - дейди Зидан.
Фикрлар