

"Биз мослашишимиз зарур. Ҳа, бу осон қарор эмас, бунга балки унчалик ҳам қўшилмасмиз, бироқ ўйин ҳақида жуда кўп гапирмаслигимиз керак. Деярли бошиданоқ ўн киши бўлиб ўйнадик. Бу жуда оғриқли мағлубият, лекин тушкунликка тушмаслигимиз лозим. Бунинг ўрнига тўпланиб қолган ғазабни эртанги кундан бошлаб навбатдаги ўйинга тайёргарлик учун энергия сифатида ишлатишимиз керак.
Жамоа 0:2 ҳисобига қандай муносабат билдирди? Футболчиларга бу мутлақо адолатсизлик эканлигини айтдим, бироқ бундай вазиятларда икки ҳисса кўпроқ куч сарфлаш лозим. Эътиборлироқ ва ташаббускорроқ бўлиш керак. Биринчи голни ўтказиб юбориб, бир киши кам бўлиб қолганимизда футболчиларимиз курашга шай эди ва қўлдан келган барча ишни қилишга уринди. Биз куч сарфладик, фаол ҳаракатландик ва нимадир қилишга интилдик. Бу жуда мураккаб жамоа, четлатишдан кейин дарҳол гол ўтказиб юбордик. Ҳар куни кучлироқ бўлиш имкониятларини излашда давом этамиз.
Лени Йоронинг қизил карточкаси? Ҳозир бизда зарур технологиялар бор, мухлислар ва оддий футбол ишқибозлари ҳаммасини кўриб турибди: муайян лаҳзада Мбемо ва Жаке иштирокидаги эпизод юз беради, орадан бир дақиқа ўтиб эса Йоро ва Исак тўқнашади. Буни қабул қилиш осон эмас, чунки менимча, Мбемо йиқилган эпизодда пенальти белгиланиши керак эди. Агар ушбу қоидабузарлик қайд этилганида ўйин бориши қандай ўзгаришини тасаввур қилинг — буни ўрганиш зарур. Мен футбол ўйнаган пайтларда бундай ҳолатлар меъёр саналарди. Агар Йоро қизил карточка олса, Мбемога қарши қоидабузарлик учун ҳам шундай жазо қўлланилиши керак", — дейди Почеттинонинг сўзларини BBC.



