Зидан: "Мухлислар доимо Роналду хет-трик қайд этишини кутишади"
19 окт 2016 10:54
Янгиликлар
Зидан: "Мухлислар доимо Роналду хет-трик қайд этишини кутишади"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Легия" устидан қозонилган йирик ғалабадан (5:1) сўнг, ҳужумчи Криштиану Роналду ўйинига изоҳ берди.
Португалиялик бу ўйинни голсиз тарк этди, аммо ўз ҳисобига иккита голли пас ёздириб қўйди.
"Мухлислар доимо Роналдудан хет-трик кутишади, аммо у бугун жамоадошлари учун кўплаб вазиятлар яратди. Биз ҳар бир футболчимизнинг ишидан мамнунмиз. Баъзида Криштианудан кўпини кутишимиз ҳақиқат. Барчамиз у кўп гол уришни истаймиз. Роналдуда имкониятлар бўлди, аммо у вазиятлардан фойдалана олмади.
Асосийси унда имкониятлар бўлди, у жамоадошларига ассистентлик қилди, дам олиш кунида эса гол урди. Биз доимо ундан кўпроғини талаб қиламиз ва кутамиз - чунки у Криштиану" - дейди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар