Зидан: "Касемирони алмаштириш учун етарлича футболчилар бор"
27 сен 2016 10:22
Янгиликлар
Зидан: "Касемирони алмаштириш учун етарлича футболчилар бор"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, жамоада ярим ҳимоячи Карлос Касемирони ўрнини эгаллайдиган футболчилар етарли.
Бразилиялик футболчи "Эспаньол"га қарши Ла Лиганинг 4-тур баҳсида жароҳат олган эди.
"Журналистлардан фарқли ўлароқ, менга солиштириш ёқмайди. Касемиро - "Реал"нинг бошқа футболчилари каби муҳим ўйинчи. Биз жароҳатларни назорат қила олмаймиз, аммо Касемиро тезроқ сафга қайтишига умид қиламиз. Уни алмаштириш учун етарлича футболчилар бор" - дейди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар