UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Карикатура: Марселонинг келажаги нима бўлади?  1 11:00Манжукич "Милан" билан шартнома имзолаш учун Италияга келди  0 10:32Ўтган мавсумни Беларусь чемпионатида ўтказган Ҳумоюнмирзо Иминов: "Пахтакор"да қолиш ниятим бор"  3 10:26Бенатиа А Серияга қайтади  0 10:01Пирло "Интер"га қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида: "Бу менинг "Ювентус"даги фаолиятим давомида энг ёмон ўйин бўлди"  6 09:38Карикатура: Яна ким Нойерга пенальти тепишни хоҳлайди? Тер Штеген vs Нойер  1 09:16Ана холос! Месси 12та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин  31 08:53Аркадиуш Милик янги клубига ўтишга яқин  2 08:30Шукурулло Исҳоқовга таъзия билдирамиз  4 08:17Алли ўзининг ПСЖга ижарасини талаб қилмоқда  1 08:15А Серия. "Интер" - "Ювентус" 2:0  5 08:10Испания Суперкубоги финал. "Барселона" - "Атлетик Бильбао" 2:3, Месси қизил карточка олди  7 08:05АПЛ. "Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас" 4:0  0 08:00А Серия. "Аталанта" - "Женоа" 0:0  1 07:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" 0:0  1

"Ювентус" ўзига келмоқда: А Серия 17-тур якунлари ҳақида Янгиликлар

"Ювентус" ўзига келмоқда: А Серия 17-тур якунлари ҳақида

Теглар :  Серия А
Италия чемпионатининг 17-тур учрашувлари ортда қолди.

“Ювентус” ғалабали йўлга қайтиб олди

“Милан”ни мағлуб этган туринликлар “Сассуоло”га қарши ўйинга яхши кайфиятда етиб келганди. Жамоа чиндан яхши спорт формасига кириб олган ва буни учрашувнинг илк дақиқаларидан исботлай олди. Айниқса Фработта фаоллиги билан ажралиб турди. Аввалига унинг қанотдан амалга оширган узатмасидан кейин сал қолса, Роналду ҳисобни очиши мумкин эди. Кейинги вазиятда Маккенининг товони билан узатмасидан кейин унинг ўзи гол уриши мумкин эди. Ўткир бурчакдан берилган зарбадан сўнг тўп дарвозадан юқорироқдан ўтиб кетди. Вазият ривожида Обьянгни четлатилиши муҳим роль ўйнади. Ҳакамнинг қизил карточка кўрсатишига Кьезага нисбатан ишлатилган қўполлик сабаб бўлди.

Танаффусдан кейин щйин янада қизиқарли тус олди. Кьеза жарима майдонига узатмани амалга оширди, тўп йўл-ҳимоячи орқали Данилога етиб борди ва бразилиялик футболчи дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди. “Ювентус” мана нечинчи бор гол ургач, бироз секинлашмоқда. “Сассуоло” имкониятларга эга бўлди ва улардан бирида гол урди. Хамед Траоре жарима майдонига Дефрелга тўпни етказди, у биринчи ҳаракатда Бонуччини алдади ва иккинчи ҳаракатда дарвозабонни ҳам доғда қолдирди. Пирло ўзгаришлар билан ўйинга таъсир ўтказди. “Ювентус” секин-аста рақибни қамал қила бошлади ва рақиб унга дош бермади. Фработта ерлатиб тўпни Рэмсига аниқ етказди ва уэльслик футболчи номини таблога ёздириб қўйди. Ўйин охирида “кекса синьора” “нероверди”ни буткул таслим қилди. Данило деярли бутун майдондан ўтган узатмани амалга оширди ва Роналду якуний ҳисобни ўрнатди.


“Интер” ва “Рома” муроса кўчасини танлади

 

Римликлар бу мавсум ёрқин дебютлари билан эътиборни тортишмоқда. Бу сафар ҳам “жалоросси” жуда фаол эди. Шундай бўлсада, дастлабки вазият айнан уларнинг дарвозаси олдида юзага келди. Лукаку боши билан яхши зарба бера олганди, лекин Лопес жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Кейинги ҳужумда “Рома” гол уриб кетди. Верету бироз қўпол ўйнагандек кўринган бўлсада, ҳакам қоида бузилмаганини эътироф этди, тўпни Барелладан олиб қўйиб, олдинга интилди, Мхитарян тўпни Пеллегринига етказди ва у рикошет “ёрдамида” бўлсада, Ханданович дарвозаси тўққизлигини нишонга олди. “Интер” ҳужумга ташланди лекин танаффусгача рақиб дарвозаси томон йўл топа билмади.

Ўйиннинг иккинчи қисмида эса “нерадзурри” жуда фаол ҳаракат қилди ва рақибга умуман ўйин бермади. Лукаку аввалига боши билан мўлжалдан бироз адашди, кейинги вазиятда эса Лаутарога яхши пас берди, аммо аргентиналикнинг зарбасидан кейин Лопес яна ўзини кўрсатди. “Интер” ҳисобни тенглаштирди, Брозовичнинг бурчак зарбасидан етказган тўпи Шкриньярнинг бошини топди. Меҳмонлар қулай фурсат бўлганини сезди ва ўйин тақдирини ҳал қилиш пайига тушди. Брозович Хакимига ажойиб пас берди, Ашраф эса дриблингини ишга солиб жарима майдонига кирди ва айланма зарба билан Лопесга имкон қолдирмади. Ушбу гол Хакими учун “Интер” сафида 6-си бўлди. Ундан кейин “Рома” катта куч билан олдинга отилди, лекин Ханданович гол қўйиб юбормоқчимасди. Шундай бўлсада, “Интер” ғалабани сақлаб қола олмади, Вильяр узатмасидан кейин Манчини боши билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Жамоалар ҳеч кимни қониқтирмайдиган дуранг билан якунланди.


"Наполи" "Удинезе"дан кучлироқ

"Специя"дан учралган мағлубият "Наполи" кайфиятига жиддий таъсир кўрсатди. Шу сабаб ҳам ушбу ўйинга жамоа жиддий тайёргарлик кўрганди. "Наполи" кўп ҳужум уюштирди ва пенальти ишлади. Тўп олдига Инсинье яқинлашди ва мўлжалда адашмади. Меҳмонларнинг айниқса ўнг қаноти хавфли ўйин кўрсатиб берди. Ди Лоренцо ажойиб узатма билан Лозанони топди ва мексикаликнинг кучли зарбасини Муссо қайтарди. Лозано анча фаол бўлсада, гол уриш насиб қилмасди. "Удинезе" эса биринчи имкониятиданоқ унумли фойдаланди. Ррахмани тўпни дарвозабонга етказишда нўноқликка йўл қўйди ва Ласанья тўпни илиб кетиб, дарвозабонни ҳам алдаб, тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. "Наполи" босимни бўшаштирмади, лекин танаффусгача бошқа ҳеч нима бўлмади.

Иккинчи бўлимда ҳам умумий картина ўзгармади. Зельинскийнинг зарбасидан кейин Муссо қайтаришга муваффақ бўлди, ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилган Инсинье мўлжалда адашди. "Удинезе" ҳам вақти-вақти билан ҳужумга ўтиб турди. Ласанья ва Де Паульнинг зарбалари хавфли бўлди, лекин Мерет панд бермади. Учрашув сўнггида меҳмонлар яна фаоллашди. Мариу Руй ажойиб узатмани амалга оширди, Бакайоко эса ҳаводаги курашда барчани енгди ва "Наполи" сафидаги биринчи голини расмийлаштирди.

“Милан” янги серияни бошлади

“Ювентус” билан ўйиндаги омадсизликдан кейин “россонери” кейинги учрашувда қандай ўйин кўрсатиши муҳим эди. Умуман олганда “қизил-қоралар” ўйинни фаолроқ бошлади, чинакам хавфли  вазият бўлмасада, ўйин кимнинг назорати остида ўтаётгани сезилиб  турарди. Шундай бўлсада, биринчи хавфли вазиятоқ голга айланди. Тео тўп билан олдинга ўтди ва уни Браим Диасга етказди, у эса биргина ҳаракат билан Леаони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, португалиялик страйкер эса мўлжалда адашмади. Испаниялик ярим ҳимоячи фаоллиги билан ажралиб турарди. Орадан кўп ўтмай айнан у дадил қадам ташлаб, жарима майдончасига ёриб кирди ва йиқитилди. Кессиэ одатга кўра, пенальтидан унумли фойдаланди. Танаффусгача “буқалар” орадаги фарқни қисқартиришлари мумкин эди. Родригес жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди, лекин тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқтага тегиб қайтди.

Танаффусдан кейин “Торино” анча фаол эди ва вазиятлардан бирида ҳакам ўн бир метрлик нуқтага ишора қилди. Бироқ такрорий лавҳани кўргач, Вердига нисбатан қоида бузилмаган деб топди.  “Торино” футболчилари яна бир неча бор яхши зарбалар йўллашди, лекин Доннарумма хато қилмади. “Милан” иккинчи бўлимда деярли ҳужум қилмади, лекин устунлигини сақлаб қола билди ва ғалабани қўлга киритди. Яна бир муҳим жиҳат, ўйин сўнггида Златан Ибрагимович майдонга туширилди. Кейинги ўйинларда тажрибали қариянинг миланликларга ҳали анча фойдаси тегиши турган гап. 

“Милан” мухлислари бу ғалабадан кейин жамоа янги ғалабали серияни бошлаганига умид қилишмоқда.

Шунингдек, “Верона” “Кротоне”ни енгди,  “Болонья” сафарда “Дженоа”га ютқазди ва “Лацио” “Парма” устидан ғалаба қозонди


Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
13 янв 16:10:43
Камол Насиров
Бугун Ювентусга осон бўлмайди. Энди Женоа кечаги Женоа эмас. Энди Элдор Кечаги Элдор эмас. Энди Роналду ҳам кечаги Роналду эмас. Элдор ким кимлигини кўрсатиш фурсати етти. Бугунги ўйин тарихда Сени ўйининг бўлиб қолсин.
+1   
13 янв 15:12:51
Skiper
Ювентуснинг бугунги уйинини каердан куриш мумкин.
   
13 янв 23:09:35
Диего Армандо Марадона Mexico 86
Камол Насиров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бугун Ювентусга осон бўлмайди. Энди Женоа кечаги Женоа эмас. Энди Элдор Кечаги Элдор эмас. Энди Роналду ҳам кечаги Роналду эмас. Элдор ким кимлигини кўрсатиш фурсати етти. Бугунги ўйин тарихда Сени ўйининг бўлиб қолсин.
Койил лекин.Анонсни боплабсиз.Мотивация берадиган гапларни ёзибсиз.
   
13 янв 19:50:37
shehroz
Skiper фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ювентуснинг бугунги уйинини каердан куриш мумкин.
Play marketdan uz tv ni o'rnat.
   
13 янв 19:40:34
shehroz
Eldorga omad.
   
13 янв 17:40:26
Рахматилло Исманов
Ювентус ва Шомуродов карама-каршилигини куйиб берса булади Футбол Тв!
   
13 янв 17:39:29
Рахматилло Исманов
Фаработта Пирлони кашфиёти! Маккенни ва Кеза Юведа узигахос урин тутмокда! Ювентус яна озгина тезликни кушиш керак!
   
13 янв 16:10:41
Камол Насиров
Бугун Ювентусга осон бўлмайди. Энди Женоа кечаги Женоа эмас. Энди Элдор Кечаги Элдор эмас. Энди Роналду ҳам кечаги Роналду эмас. Элдор ким кимлигини кўрсатиш фурсати етти. Бугунги ўйин тарихда Сени ўйининг бўлиб қолсин.
   
13 янв 16:09:46
Камол Насиров
Бугун Ювентусга осон бўлмайди. Энди Женоа кечаги Женоа эмас. Энди Элдор Кечаги Элдор эмас. Энди Роналду ҳам кечаги Роналду эмас. Элдор ким кимлигини кўрсатиш фурсати етти. Бугунги ўйин тарихда Сени ўйининг бўлиб қолсин.
   
13 янв 16:04:06
CH E L S E A
Yuve omad...
   
13 янв 15:32:29
1252
Skiper фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ювентуснинг бугунги уйинини каердан куриш мумкин.
Internetdan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика