UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  2 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  1 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  26 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  23 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0

"Юве" 82,3 млн. еврога футболчи сотди, янгиларга эса 21,7 млн. евро ишлатди Янгиликлар

"Юве" 82,3 млн. еврога футболчи сотди, янгиларга эса 21,7 млн. евро ишлатди

Теглар :  Ювентус
"Ювентус" ёзги трансфер ойасида пул иқтисод қилишга муваффақ бўлди.

"Ювентус" ёзги трансфер ойнасида 21 млн. евролик харидлар амалга оширди, футболчиларни сотишдан эса 82,3 млн. евро ишлаб олди. Маълумотларга кўра, ортиқча маблағ фойда ва зарар ҳисобини балансга тенглаштиришга ёрдам беради, бу эса акциядорлар ва УEФА томонидан талаб қилинади.

Бундан ташқари, "Ювентус" иш ҳақи харажатларини 36 миллион еврога, яъни умумий иш ҳақи фондининг 15 фоизига камайтиришга муваффақ бўлди. Бу Анхель Ди Мария, Леандро Паредес, Хуан Куадрадо ва Леонардо Бонуччиларнинг кетиши эвазига содир бўлди.

Шунга қарамай, ушбу ёздаги сотувлар ҳисоботга жиддий таъсир ўтказмайди. Масалан, Денис Закариянинг 20 миллион еврога сотилиши кейинги ҳисоботда атиги 4,6 миллион сифатида акс эттирилади, Николо Ровелла ва Лука Пеллегрини трансферларидан тушган даромад "Юве"ни қадрсизланишдан халос қилмасдан, икки йилдан сўнг харид амалга оширилганда қайд этилади.

"Ювентус" ёзги трансфер ойнасида 40 млн. евро ишлаб олиниши кўзланган Душан Влаховични сота олмади. Бундан ташқари, келаси йили сербнинг маоши автоматик тарзда 12 миллион еврога кўтарилиши туринликларни босим остида қолдиради.

Ҳозирги шароитда "Юве" 22/23-молиядаги ҳисоботларнинг яхшиланишини кутмоқда (сўнгги йиллардаги катта йўқотишлар билан солиштирганда), аммо 23/24-молиядаги вазият Exor олдини олишни истайдиган капитални оширишдан қочиб қутула олмайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика