Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда
28 янв 09:18
Янгиликлар
Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда
Манбага кўра, Клопп U-21 ёш тоифаси учун алоҳида лига ташкил этишни мақсад қилган. Ушбу лига ёш футболчиларга Бундеслигага ўтишдан олдин етарлича ўйин амалиёти тўплашга ёрдам беришга қаратилган. Лойиҳа устида Клопп Маркус Крёше, Сами Хедира, Андреас Реттиг ва Марк Ленц билан ҳамкорликда ишламоқда.
Таъкидланишича, янги лига яратиш ғояси ёш истеъдодларнинг асосий жамоаларга кириб бориши тобора қийинлашиб бораётгани билан боғлиқ хавотирлар ортидан пайдо бўлган.
Ташаббускорлар фикрича, ҳозирги тизимда қатор муаммолар мавжуд. Жумладан, Германиянинг атиги 9 та академияси Европадаги энг самарали 100 академия қаторига киради. Шунингдек, Бундеслига Европа бешта етакчи чемпионати орасида ўз академиясида етишиб чиққан футболчилар сони энг кам бўлган лига ҳисобланади. Бундан ташқари, чемпионатдаги ўйин вақтининг 85 фоизи академия тизимидан ўтмаган футболчилар ҳиссасига тўғри келади.
Айни пайтда Юрген Клопп "Red Bull" тузилмаси доирасида глобал футбол йўналиши раҳбари лавозимида фаолият юритмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар