Юрген Клопп Бруну Фернандеш ҳақида фикр билдирди
03 мар 10:50
Янгиликлар
Юрген Клопп Бруну Фернандеш ҳақида фикр билдирди
Юрген Клопп "Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш ҳақида фикр билдирди.
"Эшитинг, унинг қўл силкитиши ёки ҳакамларга бақиришини унутинг... унинг миясига қаранг. Бруну Фернандеш бошқалар беркинишга ҳаракат қилаётган пайтда футбол ҳақида ўйлайди. У берадиган пасини камералар уни тасвирга олишни бошлагунга қадар кўриб олган бўлади.
Премьер лигада бўла туриб, "Тўпни менга беринг, ҳаммасини тузатаман", - дейиш жасорат. Бу даҳшатли менталитет. Ва у айнан мана шу менталитети сабаб жамоанинг юрагига айланган.
Қийин паллаларда сизга тўп билан муомала қилишни хоҳлайдиган ўйинчилар керак бўлади, у эса шундай футболчи. Айнан шу сабаб у "Манчестер Юнайтед" учун жуда муҳим".
31 ёшли футболчи жорий мавсум 27 баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 14 та ассист бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар