UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"  2 07:30Раҳимов, Инилеев, Жепаров, Эрматовлар сафига Файзуллаев ҳам қўшилди. ОФК Ўзбекистондан яна кимларни эътироф этган эди?  0 02:50А Серия. “Милан” ўз уйида “Наполи”га ютқазди  6 00:55Килиан Мбаппе офсайдга тушиш бўйича топ-5 чемпионатлардаги энг ёмон кўрсаткич қайд этмоқда  4 00:50"Ал Насср" Қирол кубогидан чиқиб кетди. Роналду 96-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  19 00:35Пеп Гвардиола: "Агар "Олтин тўп"ни Винисиус қўлга киритганда, у бунга тўлиқ лойиқ бўларди. Худди ўтган йили Холанд лойиқ бўлгани каби"  6 23:48Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан"  3 23:20Футзал. Олий лига биринчи турининг иккинчи кун баҳслари якунланди (турнир жадвали)  0 22:55Асрор Алиқулов: "Машъал"га бефарқ бўлмаган барчани Суперлига билан табриклайман. Кейинги мавсум таркибимиз кучайиши керак"  5 22:17Пеп Гвардиола: "Роналду ҳақиқий маҳлуқ эди. Бу маҳлуқнинг отаси эса Месси бўлган"  46 21:43Расман: БМБ дарвозасига охирги сонияларда пенальти белгиламаган ҳакам Олий лигадан узоқ муддатга четлаштирилди  7 21:26Ўзимизнинг карикатура: "ОКМКнинг оёғидан чалган "Нефтчи"  2 20:59"Олтин тўп"ни қўлга киритган Родрини биринчи бўлиб Карвахаль табриклади  18 20:38"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши аниқ!  7 20:03Коул Палмер "Манчестер Сити"га қайтмоқчи эмас  5

Юрген Клинсманн: "Бутун мамлакат кутаётган натижага иккита ўйин қолди" Янгиликлар

Юрген Клинсманн: "Бутун мамлакат кутаётган натижага иккита ўйин қолди"

Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Австралия ва Корея Республикаси (1:2) учрашувидан сўнг корейслар бош мураббийи Юрген Клинсманн яна бир ажойиб ғалаба ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси чорак финал босқичидаги Австралияга қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни тенглаштирди ва қўшимча бўлимларда яна бир гол уриб, ярим финалга йўл олди.

"Биз жуда ва жуда бахтлимиз. Австралия билан қийналишимизни билардик, лекин яна 120 дақиқа ўйнаш жуда қийин бўлди. Жамоамдаги шижоатдан фахрланаман. Охирги дақиқалардаги ўйинимизни гол ўтказиб юборгунга қадар кўрсатиш керак эди, аммо ҳаммаси жойида. Ярим финалда эканимиздан бахтлиман. Мен ҳам ўйинни эртароқ якунлашни истайман, аммо ҳар сафар иш қўшимча бўлимларга бормоқда. Бу Осиё кубогидаги ҳикоямизнинг бир қисми бўлса керак. Корея барча хушомадларга лойиқ жамоа. Жанг, жанг ва яна жанг. Ҳар сафар охирги дақиқадаларда гол уриб кетиш осон иш эмас. Бутун мамлакат кутаётган натижага икки ўйин қолди. Уйга титул билан қайтмоқчимиз. Иорданияга қарши ўйин ҳам 0:0 ҳисобида старт олади. Бу ўйинда янада қийинроқ бўлиши аниқ. Ўзимиз истаган натижага 120 дақиқадан аввалроқ етиб боришга ҳаракат қиламиз", -дейди Юрген Клинсманн.

Маълумот учун, Корея Республикаси ярим финал ўйинини Иордания термасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика