Ёшлар лигаси: тўпурарлар баҳсида омад кимга кулиб боқади?!

Narzulla Saydullayev
7 авг 2015
Бугун Ёшлар лигасининг 17-туридан ўрин олган “Насаф” - “Олмалиқ” жамоалари тўқнашувида мухлислар нафақат жамоаларнинг шиддатли баҳсига, балки ушбу мусобақа тўпурарларнинг ўзаро курашига ҳам гувоҳ бўлишади.

Гап шундаки, айни пайтга келиб Ёшлар лигаси беллашувлари тўпурарлар баҳсида бугун майдонга ўзаро рўбару келадиган жамоаларнинг ҳужумчилари қўшпешқадамлик қилишмоқда. Ўтказилган 16 турдан кейин “Олмалиқ” ҳужумчиси Дониёр Исмоилов ва “Насаф” ёшлари тўпурари Дилшод Хушбаков 9 тадан гол киритишиб, тўпурарлар баҳсида етакчилик қилишмоқда.

Ёшлар лигаси, 17-тур.
“Насаф” – “Олмалиқ”
Қарши. “Меҳнатчи” стадиони.
Бош ҳакам: Исҳоқ Ибрагимов (Нукус).
Учрашув соат 18:00 да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz