UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Валерий Карпин ва унинг штаби Россия терма жамоасида қанча маош олиши аниқ бўлди  4 09:26"Рома" Сердар Азмунга қизиқмоқда, "Байер" эса футболчи учун 18 миллион евро тўлашга тайёр  1 09:02Почеттино ПСЖ билан шартномани узайтирганидан сўнг нималар деди?  0 08:41Пьянич "Барселона"дан кетишга яқин  2 08:20"Реал" юлдузлари машғулотларни бошлашди  2 07:52"Боруссия Д" янги либосини ўзгача тарзда тақдим этди  0 07:30Олимпиада. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироки ва онлайн натижаларни кузатиб боринг  4 07:12"Челси" ва "Ювентус" МЮнинг собиқ дарвозабонига қизиқмоқда  6 02:41"Реал", "Юве", "Челси". Аргентиналик "Пипита" ҳозир қаерда?  3 01:49Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 01:28"Масхарабозлар!". "Барселона"нинг янги либослари кескин танқидга учрамоқда  21 01:10Фото биздан, изоҳ сиздан!  6 00:55Каземиро 5-рақамни танлади  7 00:35Назорат ўйини. "Атлетико" пенальтилар сериясида ғалабага эришди  0 00:19Россия Премьер-лигаси бошланди! Дастлабки ўйинда Карпиннинг "Ростов"и мағлуб бўлди  4

Ёрқин Назаров: "Трансфер ойнаси вақтида 10 нафар янги футболчи олмоқчимиз" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Трансфер ойнаси вақтида 10 нафар янги футболчи олмоқчимиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Тажриба барибир ўз сўзини айтади. Биз бир бўлим давомида бир киши кўп холда ҳаракатландик. Иккинчи гол биз учун ортиқча бўлди, шундан сўнг вазиятларимиз камайиб кетди.

"Насаф"да бир неча йиллардан буён бир мураббий ишламоқда, яхши жамоа шаклланган. Бир-бирини яхши тушунадиган жамоа шаклланган. Мезбонлар сафида бежизга терма жамоада футболчилар бор эмас.

Жамоамиз йигитлари қўлдан келганича борларини бериб ҳаракат қилишди. Балки четлатишдан кўра ўша вазият гол билан якунланганида бошқача ўйин бўлиши ҳам мумкин эди.

- Легионер футболчи нега алмаштирилди?


- Легионер футболчимизга рақиб ҳимоячилари яқин ўйнашаётганди. У ёпилиб қолаётганлиги туфайли ёш футболчимиз Иззатни ўйинга ташладик. Унда тезкорлик ва яхши узатмалар бера оладиган қобилият бор эди. Ёш футболчини майдонга ташлашда шундай мақсадни кўзлагандик.

- Жасур Жалолиддинов жамоада ўз ўрнига эгами?


- Ҳа, Жасур бизни турли тактик услубларимизга бирдек мос келмоқда. Ундан биз кўп нарсани кутаяпмиз. Уни захирага олинишининг сабаби машғулотларда жароҳат орттириб олганди. Шу сабаб бугунги ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида эди. Уни алмаштирганимиз жароҳат билан боғлиқ.

- Яқинда трансферлар ойнаси очилади. Жамоани кучайтириш режаси қандай?


- Трансферлар ойнаси очилган вақтда жамоани кучайтирмасак бўлмайди. Ҳозир бизда бирламчи вазифа - Суперлигада қолиш. Бизда ҳозир легионер лимити ҳам мавжуд. Суперлигада яхши ўйнаётган футболчини жамоаси қўйиб юбормаслиги аниқ. Шундан келиб чиқиб балки Про-лигадан футболчилар олармиз.

- "Андижон" нега Суперлигада ўз ўрнини тополмаяпти?

- Шахсий фикрим, жамоада ўзгаришлар кўп бўлган. Мисол учун ўтган йилги таркибдан ҳозир фақат Усмонали Исмоналиевни кўрсатишим мумкин. Насиб бўлса "Андижон" ҳали Суперлигада ўз сўзини айтади. Жамоа раҳбарияти тўғри йўлда.

- Иккинчи давра олдидан қайси чизиқларни кучайтиришни мақсад қилгансиз?


- Барча чизиқларда рақобатни шакллантирмасак бўлмайди. Камида 10 футболчини таркибга жалб этамиз. Бизда Суперлига даражасида бўлмаган футболчилар ҳам бор. Уларнинг ўрнини тўлдириб рақобатни шакллантирсак, жамоада ўсиш бўлади.

- Бугун "Андижон" ҳимоя чизиғида камчиликлар бордек туюлди. Бунга қандай изох берасиз?


- Бугун Пламен Димов ўйнамагани сезилиб қолди. Биз бошқа чизиқда туширишни мақсад қилган футболчини ҳимояга туширишга мажбур бўлдик. Барибир иккинчи гол биз учун ортиқчалик қилди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+1   
20 июн 23:45:51
Jaxongir Ismoilov
бу мураббий б.н полный составни алмаштирса хам суперлигадан тушиб кетади олдин нормалный тренерни олиб келиб кейин у айтган футболчиларни олиб келиш керак хурматли Андижон рахбарияти хозирдан кечиштирмасдан кейин кеч булади
+1   
20 июн 23:39:35
Baxriddin Abdullayev
10 та уйинчимас битта жамоа сотиб олинглар уни урнига
+1   
20 июн 23:34:24
Kardinal
10 та янги уйинчи олиб, бир бирини тушунишга вакт керак деб бу мавсум хам тугайди.
   
21 июн 15:11:54
Uchqunbek
Жамоа раҳбарияти тўғри йўлда.
Маддохликдан наф йук.
   
21 июн 12:51:36
Зохирбек
Jaxongir Ismoilov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Андижон рахбарияти шунча харакатиларни самарасини курсатиш учун олдин тренерлар штабини тезда янгиланглар кейин улар айтган футболчилар б.н келишиб олгуниларча трансфер муддати тугайди
КУШИЛАМАН ФИКРИНГИЗГА РАВОН ВА АНИК,БИР АШИ МУРАББИЙЛАРНИ АЛМАШТИРСАКДА КЕЙИН ЭСА ЧЕМПИОНЛИК САРИ ДАДИЛ КАДАМ ТАШЛАСАК!
МЕН ФАКАТ ШУРБУЛОК АКАДЕМИЯСИНИ ЯРАТГАН УСТОЗ МУРАББИЙЛАРГА ИШОНАМАН!
ХАКИКИЙ ИШ УСТАЛАРИ ЭДИ АШИЛАР,КАДРИГА ЕТМАДИК!
КЛУБ РАХБАРИЯТИ ХАЛИ ХАМ КЕЧ ЭМАС,АШИЛАРНИ ЧАКИРИБ БОШ ЖАМОАДАН ТОРТИБ БОЛАЛАР ФУТБОЛИНИ УСТАЛАРИНИ ЧАКИРАЙЛИК!
   
21 июн 09:08:36
Мухлис
кутига пахта куявер юлдузчани, зур блса курсатмадими узиним шуака уйинлада
   
21 июн 07:08:58
Uzbekistan7777
Yorqin Nazarov qoʻshiqchimi?
   
21 июн 07:03:36
Dilshodbek110272
Ёркинбой сенга колган кунимизга вой .Сени бу жамоанг про лигага хам тортмайди.Хамма ишда узини устаси булади.АНДИЖОН жамоасида умуман уз ишининг устаси ЙУК.БОШ ХОМИЙДАН ТАШКАРИ!!!!!!
   
21 июн 01:32:45
Madi Rustamova
Андижонга ярашмаябди бундай уйинлари жудаям оддий
   
21 июн 01:32:10
Madi Rustamova
Андижонга ярашмаябди бундай уйинлари
   
21 июн 01:31:50
Madi Rustamova
Андижонга ярашмаябди бундай уйинлари
   
21 июн 01:16:26
R.R.S
Бугун журналистлар мураббийларга кўп савол бербдлам
   
20 июн 23:52:28
Anvar Andijon
Songamas sifatga etibor berish kerak 10 ta bólar bólmas futbolchi olgandan 4 ta yaxshi ôynedigon futbolchilardan olish kerak
   
20 июн 23:49:30
Jaxongir Ismoilov
Андижон рахбарияти шунча харакатиларни самарасини курсатиш учун олдин тренерлар штабини тезда янгиланглар кейин улар айтган футболчилар б.н келишиб олгуниларча трансфер муддати тугайди
   
20 июн 23:48:37
Azizbek Maribjonov
10 kishiga 11 kishi uynab uyat ham qolmabdi. Bulib ham bu birinchisi emas...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика