UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Ҳамдамов ва Пажишек тандеми яна иш берди, “Қўқон-1912” жуда кеч уйғонди — Абдулазиз Искандаров  1 15:11Суперлига. "Локомотив" 2010 йилдан бери "Машъал" майдонида ютқазмаяпти  0 14:44"Андижон"нинг "Қизилқум" майдонидаги ғалабасиз серияси 10 та ўйинга етди  0 14:24Расман: "Металлург" Мўминжонов билан 3 йиллик шартнома тузди  3 14:07"Пахтакор" Қўқонда ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:46"Манчестер Юнайтед" шов-шувли қадам тайёрламоқда  5 13:23"Андижон" бош мураббийи: "1-турда рақиб "Қизилқум"ни мўжиза туфайли мағлуб этганди"  14 13:104 та қизил кўрсатилган оқшом —"Бухоро"нинг "Навбаҳор" майдонидаги охирги ғалабаси қандай бўлган?  0 12:43"Бу — бизнинг айбимиз": Ван Дейк аутсайдердан учралган мағлубиятга кескин изоҳ берди  2 12:15Фабио Каннаваро нега айнан Атлантани танлади?  7 11:46"Қизилқум"дан енгилган "Андижон"ни энди ким синовдан ўтказади?  3 11:25"Навбаҳор" собиқ футболчиси қирғиз жамоасига ўтди  1 10:19"Манчестер Сити" футболчиси кечаги учрашув ҳакамлигини танқид қилди  3 09:27"Каттақўрғон" яна икки нафар дарвозабон билан шартнома имзолади  2 08:59Ғалабани қўлдан чиқарган Пеп Гвардиола матбуот анжуманида нималар деди?  1

Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"

Про лигада янги мавсум олдидан рақобат янада кучайиши кутилмоқда.

Чемпионатда иштирок этадиган янги жамоалар орасида Самарқанд вилояти вакили "Каттақўрғон" ҳам бор. Клубга тажрибали мутахассис Ёрқин Назаров бош мураббий сифатида раҳбарлик қилмоқда. Биз мураббий билан жамоанинг тайёргарлик жараёни, селекция ишлари ва янги мавсумдаги мақсадлар ҳақида суҳбатлашдик.

— Янги мавсум олдидан жамоадаги иш жараёнлари қай даражада кетмоқда?

— Янги жамоа шаклланяпти, шу боис ишларимиз анча кўп. Биринчи лигадан Про лигага чиқдик. Табиийки, бу босқичда таркибни қайта қуриш зарур. Ҳозир машғулотлар, тайёргарлик жараёни ва назорат учрашувлари Тошкентда олиб борилмоқда. Барча ишлар режа асосида кетяпти, жамоада ижобий муҳит шаклланмоқда.

— Селекция жараёни ҳақида нима дейсиз?

— Йиғинлар давомида кўплаб футболчиларни синовдан ўтказдик. Уларнинг ҳаракати, майдондаги фикрлаши ва интизомига эътибор қаратдик. Легионерлар масаласи ҳам долзарб. Айрим номзодлар билан музокаралар кетмоқда. Бу жараён осон эмас, чунки ҳар қандай яхши футболчи эмас, балки жамоа ўйинига мос келадиган ўйинчиларни танлаш муҳим.

— Мураббийлар штабида қандай янгиликлар бор?

— Штабимизга беларуслик мутахассис қўшилди. Бу эса жамоанинг тактик ва методик жиҳатдан ўсишига хизмат қилади, деб ўйлаймиз. Шу билан бирга, яна бир неча мутахассисни жалб қилиш устида ҳам иш олиб борилмоқда.

— Янги мавсумда Про лигада рақобат қандай бўлади?

— 14 та жамоа иштирок этаётгани чемпионатни янада қизиқарли қилади. Камида бешта клуб Суперлигага чиқишни мақсад қилган. Бу эса интригани оширади ва ҳар бир учрашувни принципиал қилади.

— Жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?

— Биз ҳар бир рақибга кураш таклиф қилишни, Про лигада муносиб иштирок этишни ва босқичма-босқич юқори мақсадлар сари ҳаракат қилишни режалаштирганмиз. Энг муҳими — барқарор ўйин ва мухлисларни хурсанд қиладиган жамоа шакллантириш.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
16 фев 18:22:23
Bahrom Abdurahmonov
Yorqin Nazarovning ukasi Dilmurod Nazarov juda iste'dodli hujumchi edi bir vaqtlar.
Jismoniy tayyorgarligi yuqori bo'lganda katta natijalarga erisha olardi.
   
16 фев 17:55:04
Javlon Samarqand
Xudo xoxlasa Biz muxlislar har oʻyinda Kattaqoʻrgʻon stadionini toʻldiriz olgʻa Kattaqoʻrgʻon
   
16 фев 14:48:53
Mardon Eshmonov
Каттакургон Футбол жаммоасини куллаб куватлаймиз.
Аллох насиб килса Каттакургон жамоаси Супер лига йуланмаси учун курашади.
Ёркин Ака бизни Каттакургон Футбол жаммоасига факат Супер лигага олиб чикувчи Мурабий керак.
Камандани судираб юрадиган Мурабий эмас.
МАКСАД Супер Лига.
Олга Каттакургоним.
Самарканд Вилояти Нуробод тумани Тим Кишлоги Ашадий Футбол Мухлислари сизларни КУЛЛАБ куватлаймиз
   
16 фев 14:27:41
Abduraxmon Vaxobov
ОЛГА КАТТАКУРГОН АЛЛОХим узи кулласин ИЛОХИМ АМИЙН
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика