

Колонияни тарк этган футболчи ростовликлар билан "2+1" кўринишидаги шартнома имзолашга яқин.
Музокаралар ҳозирда якунловчи босқичга келган. Футболчи бугун тиббий кўрикдан ҳам ўтиши мумкин.
Олдинроқ, Мамаев "Краснодар" билан шартномасини бекор қилган эди. 30 ёшли футболчи "Динамо" билан ҳам музокаралар олиб борган эди.
Мамаев фаолияти давомида "Краснодар"дан ташқари "Торпедо" ва ЦСКА клубларида ўйнаган.



