UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  25

Япония U-23 ҳақида нималар биламиз? Янгиликлар

Япония U-23 ҳақида нималар биламиз?

19 январь куни Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда Япония билан ўйнайди.

Биз рақибимиз ҳақида маълумотлар тақдим этишга қарор қилдик.

1. Япония бу йилги мусобақада U-23 эмас U-21 терма жамоаси билан қатнашмоқда.

2. Фақатгина Япония сафида бу мусобақада 1995 ва 1996 йилда туғилган футболчилар йўқ.

3. Япония гуруҳдаги 3та ўйинда жами 36та зарба берди, шундан 15таси аниқ чиқди.

4. Япониянинг тўпурари Ко Итакура ҳисобланади. У иккита гол урган.

5. Япония U-23 бош мураббийи Хажиме Мориясу 1992 йил терма жамоаси сафида футболчи сифатида Осиё Кубогида ғолиб бўлган.

6. Мориясу 2013 йилда "Санфречче Хиросима" бош мураббийи сифатида ОЧЛ гуруҳ босқичида "Бунёдкор"га ютқазиб қўйганди.

7. Япония ушбу мусобақадаги учта ўйинни ҳам Жиангйин шаҳрида ўтказди. Ўзбекистон билан чорак финал ҳам айнан мана шу шаҳарда бўлиб ўтади.

8. Япония футболчилари бу мусобақада фақат икки марта огоҳлантириш олишди.

9. Япония олдинги иккита U-23 Осиё чемпионатида иштирок этган. 2014 йилги мусобақада "самурайлар" якунда чемпион бўлган Ироққа чорак финалда ютқазишганди. 2016 йилги мусобақада эса Япония барча ўйинларда ғолиб бўлиб чемпион бўлганди.

10. Япония декабрь ойида Таиландда ўтган M-150 мусобақасида финалда Ўзбекистонга пенальтилар сериясида ютқазганди.


Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика