Япония терма жамоаси футболчиси ЖЧ-2026'дан четда қолиши мумкин

Sherzod Nurmatov
14 май 2026, 11:55
"Брайтон" ва Япония термаси вингери Каору Митома чап оёғининг шикастланиши туфайли мундиалда иштирок этмаслиги эҳтимоли бор.

Бу ҳақда "Jiji Press" хабар берди.

Митома 9 май куни Англия чемпионати доирасидаги "Вулверхэмптон" билан баҳсда шикастланди. Манбага кўра, 28 ёшли ўйинчининг бу жароҳати кутилганидан анча жиддий. Митома 15 май куни эълон қилинадиган Япония терма жамоасининг якуний қайдномасига кириши даргумон.

1.jpg

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Япония гуруҳ босқичида Нидерландия, Тунис ва Швеция билан ўйнайди.

Митома 2025/26 йилги мавсум "Брайтон" таркибида 27 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди. У миллий жамоа учун 31 учрашувда 9 та тўп киритган ҳамда 8 та ассист қайд этган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Jiji Press