

Аввалроқ клуб Зидан билан шартномани узайтиргани ҳақида хабар бергандик.
Энди ўша янги келишув бўйича мураббий қанча маош олиши маълум бўлди. Зиданнинг маоши деярли икки баробар ошган – 4,35 миллион евродан 8 миллионга. Бу сумманинг бир қисми бонуслар кўринишида тўлаб берилади.
Эслатиб ўтамиз, Зидан қўл остида "Реал" Чемпионлар Лигаси тарихида илк бор кетма-кет икки бор зафар қучди, яна икки бор УЕФА Суперкубогида, Испания чемпионатида ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишди.



