Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди

Оқил Абдубарноев
25 апр 2024, 22:46
"Реал Мадрид" дарвозабони Андрей Лунин "Барселона"нинг инобатга олинмаган голига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, охирги "Эл Классико"да "Барселона" футболчиси Ламин Ямалнинг "Реал" дарвозаси томон йўллаган зарбаси ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлди. 

Голни аниқлаш технологиясининг йўқлиги сабабли ВАР ҳам аниқ хулоса чиқара олмади ва ҳакам рақиб дарвозаси ишғол қилинмаганига ишора қилди.

Вазият қаҳрамонларидан бири — "Реал Мадрид" дарвозабони Андрей Лунин "Тўп дарвоза чизиғидан ўтганмиди-йўқми?" деган саволган "Тўп дарвозага кирмаган эди", дея жавоб қайтарди.

Аввалроқ "Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: El Chiringuito