

"Бу учрашувга ғалаба қозониш кайфияти билан бориш керак. "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалаба бизга куч ва ишонч беради. "Юнайтед"ни мағлуб этганимиздан кейин бизга эътибор кучайганидан мамнунман, биз шунга лойиқмиз ва бу нормал ҳолат еб биламан.
Тезкор ўйин бўлади, бу "Ливерпуль"нинг услуби, уларда тезлик юқори даражада. Уларнинг бундай ўйин услубини ўтган мавсумда ҳам кўргандик, ҳозир эса улар янада кучайган. Уларнинг ҳужумларини қайтариш эса жуда ҳам қийин бўлиши мумкин.
Сафардаги ўйинларнинг натижасини яхшилашимиз керак. Бироқ буни "Энфилд"да бажариш қийин бўлишини тушуняпман", - деди Хьютон.



