"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди

Sherzod Nurmatov
29 мар 2024, 13:09
"Бавария" "Штутгарт" вингери Крис Фюрихни сотиб олиш устида ишламоқда.

Бу ҳақда инсайдер Кристиан Фальк хабар бермоқда.

"Рекордмайстр" янги спорт директори Макс Эберль трансфер устида ишламоқда. У футболчи билан шахсан музокара олиб бормоқда, унинг товон пули – 23,5 миллион евро.

Фюрих 2021 йилдан бери "Штутгарт"да ўйнаб келмоқда. 26 ёшли германиялик жорий мавсум барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 7 та голли пас узатди.

Олдинроқ "Бавария" топ-мураббий билан шартнома тузмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/cfbayern