

"Ал Насcр" юлдузи Криштиану Роналду жамоанинг кетма-кет иккинчи ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
Бунга нима сабаб бўлди? "ESPN" нашрининг хабарига кўра, 40 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони суверен фонди (PIF) томонидан клуб бошқарувидаги ёндашув ўзгариши борасида кафолат олмаган.
Вазиятнинг асосий жиҳатлари:
Роналду "Ал Насср"га бўлаётган эътибор ва шароитларни асосий рақиб — "Ал Ҳилол" билан солиштирганда пастроқ деб ҳисобламоқда.
Португалиялик юлдузнинг фикрича, фонднинг бошқарув сиёсати "Ал Насср"нинг чемпионлик учун курашишига тўсқинлик қилмоқда.
Агар яқин ҳафталарда вазият ўзгармаса, Роналду июнь ойида клубдан кетишни ва фаолиятини МЛС ёки Европада давом эттиришни сўрайди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду бундан олдин "Ар Риёд"га қарши баҳсни (1:0) ўтказиб юборган ва машғулотларда ҳам кўриниш бермаган эди. "Ал Насср"нинг навбатдаги ўйини жума куни Карим Бензема жамоадоши бўлган "Ал Иттиҳод"га қарши бўлиб ўтади.
Криш жамоани тарк этадими ёки фонд унинг шартларига рози бўладими? Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз!



