

Рўйхатга 5 та жамоа киритилди: "Арсенал", "Бавария", "Будё-Глимт", "Фламенго" ва "Пари Сен-Жермен".

"Арсенал" ўтган мавсумда 22 йил ичида илк бор Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқди ва Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борди.
ПСЖ кетма-кет иккинчи бор ЕЧЛ ғолибига айланди.
Бош еврокубок мусобақасининг умумий босқичида дебют қилган "Будё-Глимт" клуби Мадриднинг "Атлетико" ва "Манчестер Сити" жамоаларини мағлуб этди, плей-оффнинг ўтиш баҳсларида Миланнинг "Интер" тўсиғидан ўтди ва 1/8 финалгача етиб бориб, Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасига имкониятни бой берди.
Германия чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган "Бавария" Бундеслигада рақиблар дарвозасига рекорд даражадаги 122 та гол урди, шунингдек, ЕЧЛ ярим финалида ПСЖ билан голларга бой тўқнашув иштирокчиси бўлиб, "Парк де Пренс"да 4:5 ҳисобида ютқазди.
Бразилия А Серияси ғолиби "Фламенго" Либертадорес Кубогида зафар қучди ва Қитъалараро Кубоги финалида ПСЖ билан баҳс олиб борди (асосий ва қўшимча вақтда 1:1, пенальтилар сериясида 1:2).
2025 йилда ушбу мукофотга ПСЖ клуби сазовор бўлган эди.



