Хван Сон Хон: "Мағлубиятни ўз зиммамга оламан"

Iskandarov Abdulaziz
12 июн 2022
Жанубий Корея U-23 бош мураббийи Хван Сон Хон Япония U-23 билан учрашувдан сўнг (0:3) матбуот анжуманида қатнашди.

"Мен таркиб танлашда ва тактикада хатога йўл қўйдим. Мағлубият учун айбни ўз зиммамга оламан. Биз 3 та тўп фарқи билан ютқазамиз деб ўйламагандик, бунга лойиқ эмасдик. Бугун бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат. Улардан узр сўрайман", — деди кореяликлар устози. 


- Жамоангиз кўп вазиятлар яратди, бироқ гол уролмади. Нима учун бундай бўлди? 

- Бизга маҳорат етишмади. Ўйин сифати ва имкониятлардан унумли фойдаланиш устида ишлашимиз керак. 

- Япония ҳақида нима дея оласиз? 

- Япония яхши ўйнади. Футболчиларининг тезлиги лол қолдирди. 

Кучли жамоа эканлиги кўриниб турибди. Баҳсга ҳам яхши тайёргарлик кўришган экан. 

- Ҳакамларга нисбатан қандайдир эътирозингиз борми? 

- Ҳеч қандай эътироз йўқ. Мен ҳакамлар ва улар чиқарган қарорни ҳурмат қиламан.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia