UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  2 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  34 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  25 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  44 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2

Хуршид Тожибоев: “Биз 2-турда ўзимиз кутган даражада очко тўплай олмадик” Янгиликлар

Хуршид Тожибоев: “Биз 2-турда ўзимиз кутган даражада очко тўплай олмадик”

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигаси беллашувларининг 2-тур баҳслари поёнига етди.

Хўш, ортда қолган тур якунлари бўйича “Навбаҳор-Лочинлари” футзал клуби бош мураббийи Хуршид Тожибоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Тўғриси, биз ортда қолган ўйинларга пуҳта тайёргарлик кўргандик. Афсуски, натижаларимиз биз ўйлагандан ҳам пастроқ бўлди. Дейлик, биринчи турда 7 очко тўплашни мақсад қилгандик, бироқ 4 очкога эга бўлдик. Иккинчи туда эса кучли жамоаларга қарши ўйинлар кутиб турганди. Шунга қарамай, даражамиздан келиб чиқиб ўйнадик. Қисқаси, дастлабки икки турда кўрсатган ўйинларимиздан хулоса чиқарган ҳолда кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Мавсум аввалида таркибга асосан маҳаллий футболчиларни тўпладик. Борлари билан ўқув-йиғин машғулотларини ўтказдик. Ҳозирча ўйинчиларимиз ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Аммо камчиликларимиз ҳам бор. Дейлик, бизда асосан зал ва базамиз йўқлиги муаммо бўлмоқда.

Биласиз, бизда асосан маҳаллий боллар тўп тепмоқда. Юлдуз футболчилар деярли йўқ. Таркибимиздаги болаларни тарбиялаб, уларни яхши клубларга йўл олишини истаймиз.
Бу йил "Навбахор – Лочинлари”га ҳеч қандай вазифа куйилмаган. Лекин мавсумни кўтаринка кайфиятда тўп тепган ҳолда натижаларимизни яхшиламоқчимиз. Шу орқали футзалга бўлган эътиборни оширмоқчимиз", - дейди Хуршид Тожибоев. 



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика