UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  0 19:13ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  0 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  7 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  5 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  2 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7

Хуршид Ғиёсов: “Бу сафар бизнинг омадимиз келмади” Янгиликлар

Хуршид Ғиёсов: “Бу сафар бизнинг омадимиз келмади”

Кеча Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқичида Эроннинг “Зобоҳан” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу баҳсдан сўнг “қалдирғочлар” футболчиси Хуршид Ғиёсов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз “Зобоҳан”ни мағлуб этиш учун майдонга чиққандик. Қўлимиздан келганча рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун ҳаракат қилдик. Аммо қарши ҳужумда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Бир киши кам бўлиб қолганимиз мағлубиятга учрашимизга сабаб бўлди, десам ҳам бўлади. 

Ҳар бир учрашувга руҳан тайёрланиб майдонга чиқамиз. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Қолган учта учрашувнинг барчасида ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Бу сафар бизнинг омадимиз келмади. Омад кўпроқ “Зобоҳан”га кулиб боқди”, - дейди “Бунёдкор” клуби футболчиси Хуршид Ғиёсов.



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика