Хуммельс: ""Боруссия" ишқибозлари мени қандай кутиб олишларидан қатъий назар уларга ва клубга бўлган муносабатим ўзгармайди"
10 авг 2016 22:55
Янгиликлар
Хуммельс: ""Боруссия" ишқибозлари мени қандай кутиб олишларидан қатъий назар уларга ва клубга бўлган муносабатим ўзгармайди"
"Бавария"нинг янги аъзоси Матс Хуммельс Германия Суперкубоги учун бўладиган баҳсда дортмундликларнинг "қайноқ" қабулидан ранжимаслигини билдирди.
- Дортмундда ишқибозлар мени хуштаквозлик билан кутиб олишларига тайёрман. Бу нарса мени клубга ва уларга бўлган муносабатимни ўзгартирмайди.
Бу ўйин мен учун ўзгача аҳамият касб этади.
Яна қайтараман, "Бавария"га ўтишга қарор қабул қилиш мен учун осон бўлгани йўқ.
Фаолиятим давомида фақат "Бавария" ҳамда "Боруссия" жамоаларидан тўп сурганман.
"Бавария" дунёнинг энг кучли учта жамоасидан бири саналади. Улар ҳар йили барча фронтда совринлар учун кураш олиб боришади. Шу жиҳат мени бу жамоага яна қайтишимга асосий тўртки бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар