

Мюнхен клуби ўйинчи вакиллари билан аллақачон боғланган. Шу билан бирга, "Ман Сити" Фоденни "Этихад"да қолдириш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда, деб хабар беради TEAMtalk.
Ҳозирда Aнглия клуби раҳбарияти Фоден билан янги шартнома бўйича музокараларни фаоллаштирган. "Манчестер Сити" "Бавария" қизиқишидан хабардор ва ўйинчини янги шартнома имзолашга кўндириб, муаммоларнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Фоден Манчестерда қолишга қарши эмас, лекин ҳозирги шартномасига нисбатан шароитларни яхшилашни талаб қилмоқда. Манба маълумотларига кўра, "шаҳарликлар" раҳбарияти ўйинчини жамоада сақлаб қолиш учун унга қараб юриши эҳтимоли юқори.
Филип Фоден "Манчестер Сити" академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2017 йилда ушбу клубнинг ёшлар жамоасидан ўтган. Жорий мавсумда у "шаҳарликлар" сафида 41 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 5 та голли пас берди. Унинг шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади, Transfermarkt баҳоси бўйича бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил қилади.



