

Даниялик футболчи ўтган ой 4 та ўйинда 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 21 ёшли форвард ушбу совринни қўлга киритган биринчи даниялик сифатида тарихга кирди.

Хойлунд Фил Фоден ("Манчестер Сити"), Жоау Гомес ("Вурверхэмптон"), Паскаль Грос (“Брайтон”), Родриго Мунис ("Фулхэм"), Букайо Сака ("Арсенал") ва Олли Уоткинс ("Астон Вилла")ни ортда қолдирди.



