

“Аниқ мақсадларим бор, аммо буни ошкор қилолмайман. Кийим алмаштириш хонасида бешта гол уришим ҳам мумкинлигини айтдим, аммо асосийси ғалабага эришдик.
“Арсенал”ни қувишда давом этишимиз керак. Яна 1-2 гол ура олардим, лекин ҳаёт шундай, янада кўпроқ машқ қилиш керак.
2022 йилги мундиални ўтказиб юборганимдан жахлим чиққанди, уйда қолгандим. Батареяларимни қайта қувватладим. Бошқаларнинг қандай гол уриши ва ЖЧда ғалаба қозонишини ўргандим ҳамда бу менга туртки, мотивация берди, ғазаблантирди ҳам. Ҳар қачонгидан чанқоқман”, деган норвегиялик тўпурар.



