"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин

Sherzod Nurmatov
6 мар 2026, 14:12
Каталония клуби ҳужум чизиғини Германиянинг "Хоффенхайм" жамоаси форварди Фисник Асллани ҳисобига кучайтирмоқчи.

"Diario Sport" нашри маълумотларига кўра, клуб вакиллари Косово терма жамоасининг 23 ёшли футболчиси ўйинларини кузатиб бормоқда.

Хабар қилинишича, каталонияликлар футболчини яқин трансфер ойнасидаёқ олиб келиш вариантини ўрганяпти. Шу билан бирга, ҳужумчига бошқа Европа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ манбаларнинг таъкидлашича, Асллани фаолиятини айнан "Барселона"да давом эттиришни афзал кўради.

Ҳужумчининг "Хоффенхайм" билан шартномасида сотиб олиш суммаси тахминан 30 миллион евро этиб белгиланган. Футболчининг немис клуби билан амалдаги келишуви 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport