

"Александр Лобановский" болалар футбол мактаби директори Александр Ишенконинг айтишига кўра, Хитой мамлакати вакиллари ташрифи чоғида Андрей Шевченко академияси очилиши борасида музокара ўтказишган.
"Бизга Хитойнинг Хэнан провинциясидан меҳмонлар келишди. У ерда 100 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. Хитойликлар ўша ерда Андрей Шевченконинг футбол академияси очилиши кераклигини хоҳлашаётганини айтишди", - деди Ишенко.
Шевченко Киевнинг "Динамо", "Милан" ва "Челси" клубларидан ўйнаган. У 2004 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритган.



